Сирдарёда “Ёш сайловчи – 2019” форуми бўлиб ўтди
02.12.2019, 16:54

Сирдарёда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида “Ёш сайловчи – 2019” ёшлар форуми бўлиб ўтди.
Форумда сўз олганлар ёшларга бўлажак сайловларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, жорий йилги сайловлардаги ўзгаришлар, Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти ҳақида кенгроқ маълумотлар берди.
“Жорий йил Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлигига бўлиб ўтадиган сайловларга ҳам оз фурсат қолди. Шу боис, жойларда бўлгани каби бизнинг вилоятимизда ҳам бўлажак сайловларга катта тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Бугунги форумдан кўзланган мақсад эса ёшларнинг, айниқса, сайловларда илк бор иштирок этаётган йигит-қизларнинг сиёсий фаоллигини оширишдан иборат бўлди”, – дейди O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Ш.Бозорбоева
Форумда викторина саволларига тўғри ва аниқ жавоб берган ёшлар ташкилотчилар томонидан рағбатлантирилди.
Дилором ЭСОНОВА,
O‘zLiDeP Сирдарё вилоят
Кенгаши матбуот котиби
Ўхшаш янгиликлар
-
Ёшлар сайловларга катта қизиқиш билдирмоқда
07.12.2019, 16:56
-
Номзодлар сайхунободлик сайловчилар билан учрашди
30.11.2019, 15:24
-
Гулистонлик ёшлар ҳам сайловда фаол иштирок этади
28.11.2019, 17:32
-
Тўртинчи саноат инқилоби: Ёшлар ва инновация
27.11.2019, 12:35
-
Бўлажак сайловларда 79 мингдан ортиқ боёвутликлар иштирок этади
25.11.2019, 18:11
Фикрингизни қолдиринг