Президентимизнинг Мурожаатномаси – ёшлар учун том маънодаги дастуриламалдир

25.12.2017, 17:10

Президентимизнинг Мурожаатномаси – ёшлар учун том маънодаги дастуриламалдир

Шу кунларда ижтимоий тармоқлар, жамоат транспортлари, маҳалла-кўй, ишхона ёҳуд жамиятимизнинг барча қатлам ва бўғинларида асосан бир мавзу – Президентимизнинг  биринчи марта мамлакатимиз парламенти – Олий Мажлисга Мурожаатномаси ҳамда унга билдирилаётган тўхтовсиз, жўшқин муносабат ва фикр-мулоҳазаларни кўраяпмиз, кузатаяпмиз, эшитаяпмиз.

Нафақат ўзбек халқининг, балки бутун дунёҳамжамиятининг эътибори ва эътирофига сазовор бўлган мазкур тарихий Мурожаатнома ҳали-ҳанузга қадар мени кучли ҳаяжонда ушлаб турибди. Бу ҳаяжон, бу бой таассурот ва кучли руҳий мадад келгуси йил охирига қадар менга ҳамроҳ бўлишига, мени тарк этмаслигига ишончим комил. Чунки бу биз – ёшлар учун дастуриламалдир.

Ҳақиқатан, 2017 йилда оламшумул ишлар амалга оширилди. Ватанимиз тарихида, унинг порлоқ тараққиётида янги саҳифа очилди, янги даврга қадам ташланди. Хусусан, ёшлар масаласи, уларнинг бахту иқболи ва тақдири давлатимиз учун устувор йўналиш экани шунчаки гап-сўзларда янграмади ёҳуд бир қатор қонун ҳужжатларида ўз аксини топмади, аксинча, амалга оширилган ишлар, ҳаётга татбиқ этилган самарали лойиҳалар ва изчил чора-тадбирларда яна бир карра ўз исботини топди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўз Мурожжатномасида янги – 2018 йилга юртимизда Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили, деб ном беришни таклиф этгани партиямиз, қолаверса, биз – ёшлар учун катта масъулият юклайди. Нега деганда, фаол тадбиркорлик бугунги замон тили билан айтганда, тадбиркорлик фаолиятининг янги, замонавий ва инновацион ёндашув асосида ташкил этилиши ва юритилишдир. Одатда, янги фикр, янги ғоя ва инновацион ечимларга кўпроқ ёшлар мойил бўлишади. Шу маънода, янги йилда биз ёш тадбиркорларни янада қўллаб-қувватлашимиз ва уларга барча зарур шарт-шароитларни яратиб беришимиз мақсадга мувофиқдир.

Шунингдек, Юртбошимиз ўз нутқида “...Қанча-қанча ўзбек йигитлари, ўзбек қизлари бугун чет эллардаги йирик компания ва банкларда, нуфузли университетлар, халқаро ташкилотларда катта-катта лавозимларда хизмат қилмоқда” дея таъкидлади. Ҳақиқатан, кўплаб ёшларимиз хорижда таълим олмоқда, меҳнат қилмоқда. Уларнинг орасида ўз йўлини топиб, бегона юртда ҳеч кимдан кам бўлмай яшаётганлари ҳам кўп. Аммо Она юрт, Ватанни ҳар қандай одам қумсайди, талпинади. Шу боис биз – ёшлар, партиямизнинг “Ёшлар қаноти” фаоллари бугундан эътиборан, хорижда ўқиётган ва ишлаётган ёшларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг орасидан юртимизга қайтиш истагида бўлганларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўлимиздан келганини қиламиз, бор билим ва ғайратимизни ишга соламиз.

Азизбек НОРОВ,

O‘zLiDeP Қашқадарё вилояти Кенгаши

Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири,

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

Давлат бошқаруви академияси қошидаги

Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва

истиқболли кадрларни тайёрлаш институти тингловчиси

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1699
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+