Депутат ваъдасида турди. Нукусдаги йўллар таъмирланяпти

10.01.2020, 17:52

Депутат ваъдасида турди. Нукусдаги йўллар таъмирланяпти

Депутатни халқ сайлаган, у халқ вакили ҳисобланади. Шу боис у ўзига ишонч билдирган сайловчиларнинг чинакам хизматкори бўлмоғи лозим. Шу билан бирга, аксарият муаммоларни биринчи бўлиб у билиши, ўрганиши, уларга  ечим излаши керак.

Тўғри, депутат бўлиш, халқ ишончини қозониш ва уни муносиб равишда оқлаш – бу осон эмас. Бундай шараф ҳар кимга ҳам насиб этмайди. Буни яхши билган халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутатлигига сайланган Қ.Панаев ҳам ўз фаолиятини халқни рози қилишдан бошлади. Дастлаб 58-“Теле орай” МФЙ аҳолиси билан учрашиб, ҳудуддаги мавжуд муаммоларни ўрганди.

Маълум бўлишича, бугунги кунда маҳаллада 10 минг 821 нафар аҳоли истиқомат қилади. Маҳалла аҳлининг айтишича, бу ерда ҳам ўзига яраша муаммолар бор. Энг катта муаммо эса ички йўлларнинг таъмирталаблигидир. Чунки ҳозирда маҳалла ҳудудидаги 3,5 км йўл таъмирга муҳтож.

“Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтган сайловлар олдидан O‘zLiDePдан депутатликка номзоди кўрсатилган Қ.Панаев биз билан учрашиб, маҳалламиздаги мавжуд  муаммоларни бартараф этишга ваъда берган эди, – дейди 58-“Теле орай” МФЙда яшовчи Т.Жалғасбаев. –Мана, у ваъдасида турди. Депутатликка сайлангач, дарҳол халқ билдирган ишончни оқлашга киришди. Айни пайтда унинг ташаббуси билан маҳалламиз ҳудудидаги 3,5 километрлик йўл таъмирланмоқда”.

Ҳа, халқнинг меҳрини қозониш, ишончини оқлаш осон эмас. Бунинг учун депутат доим одамлар орасида бўлиши, мавжуд муаммоларга биринчи бўлиб ечим топиши керак.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1144
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+