Мурожаатномада белгиланган вазифаларнинг сифатли амалга оширилиши илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга хизмат қилади

25.01.2020, 15:50

Мурожаатномада белгиланган вазифаларнинг сифатли амалга оширилиши илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга хизмат қилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталарига қилган Мурожаатномасини диққат билан тингладик. Давлатимиз раҳбари нутқининг бошидаёқ  янги парламент ва ҳукуматнинг энг олий мақсади халқимиз турмуш фаровонлигини янада оширишга қаратилган бўлиши зарурлигини таъкидлади.

Биринчи галдаги вазифамиз бизга ишонган, жуда катта умид билан депутатликка сайлаган аҳоли манфаатлари учун беминнат хизмат қилиш, одамларнинг дарду ташвишларини тинглаб, муаммоларига ечим топиши эканлигини алоҳида қайд этар экан, агар бу вазифага жиддий ёндашмасак, сайловчиларимиз учун қайғурмасак, юртбоши айтганидек, “Сайловчилар олдидаги депутатнинг обрўси бўлмайди, партиянинг мавқеи тушиб кетади”.

Албатта, айни ҳақиқат бизни янада масъулият билан фаолият олиб боришга чақиради. Депутатлик фаолиятимиз давомида халқ  розилигига эриша олсак, ҳозиргина давлатимиз раҳбарининг биз халқ ноибларига қарата “... Мен ҳам нафақат Президент сифатида, балки оддий сайловчи сифатида сизлардан миннатдор бўлар эдим”, деган эътирофларига сазовор бўламиз.

Президентимиз таклифи билан мамлакатимизда 2020 йил — “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”, деб номланди. Бу ҳам жорий йилда олдимизда мазкур йўналишда жуда долзарб вазифалар турганини англатади. Йил номидан келиб чиқадиган бўлсак, бу борада қувончли ва ижобий натижаларга эришишимиз лозим. Аввало, ёшлар масаласи.

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида “Энг катта қашшоқлик - билимсизликдир”, деганларининг ўзиёқ режаларимиз аввалига ёшларнинг замонавий илмларни пухта эгаллашлари, касб-ҳунарли бўлиши, салоҳиятлари, дунёқарашлари юксалиб, жаҳон тараққиёти андозаларида мамлакатимиз ривожига муносиб ҳисса қўша оладиган йигит-қизларни тарбиялаш масалалари ечимларини излашни қўяди, десам муболаға бўлмайди.

 Шуни алоҳида эътироф этаман – Мурожаатномада белгиланган вазифаларнинг сифатли амалга оширилиши ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, айниқса, илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга хизмат қилади.

Жасурбек РЕЖАВАЛИЕВ,

O‘zLiDeP Андижон туман Кенгаши раиси,

Халқ депутатлари Андижон

вилоят Кенгаши депутати

  • Кўрилди
    939
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+