Мурожаатнома халқимиз ҳаётини тубдан яхшилашга хизмат қилади

29.01.2020, 17:54

Мурожаатнома халқимиз ҳаётини тубдан яхшилашга хизмат қилади

Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасини бутун халқимиз катта кўтаринки руҳда қабул қилди. Мурожаатномада ижтимоий-иқтисодий, давлат қурилиши, суд-ҳуқуқ, халқаро масалалар каби қатор соаҳалар кенг қамраб олинган бўлиб, мамлакатимизнинг келгуси беш йиллик фаолиятидаги аниқ режали дастурларни амалга ошириш кўзда тутилган. 

Мурожаатномада давлатимиз раҳбари бошчилигида охирги уч йилда “Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун” деган тамойил асосида, халқимиз ҳаётини тубдан яхшилаш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ижтимоий ислоҳотлар келгуси йилларда ҳам бош мақсад бўлиб қолишлигига алоҳида эътибор қаратиб ўтилди.

Бу эса биринчи навбатда малакатимиз аҳолисининг фаровонлигини ошириш ва унинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш масалаларига асосий устувор вазифалардан бири сифатида қаралади.

Ҳудудларда, айниқса, қишлоқларда аҳолининг аксарият қисми етарли даромад манбаига эга эмаслиги сир эмас. Ҳар қандай мамлакатда бўлгани каби бизда ҳам кам таъминланган аҳоли қатламлари мавжуд. Турли ҳисоб-китобларга кўра, улар тахминан 12-15 фоизни ташкил этади. Бу ўринда гап кичкина рақамлар эмас, балки аҳолимизнинг 4-5 миллионлик вакиллари ҳақида бормоқда.

Баъзи одамлар ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам пулини тўлаш ёки уларнинг миқдорини ошириш орқали ушбу муаммони ҳал этиш мумкин, деб ўйлайди. Бу – бир томонлама ёндашув бўлиб, муаммони тўла ечиш имконини бермайди.

Камбағалликни камайтириш – бу аҳолида тадбиркорлик руҳини уйғотиш, инсоннинг ички куч-қуввати ва салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш, янги иш ўринлари яратиш бўйича комплекс иқтисодий ва ижтимоий сиёсатни амалга ошириш, демакдир.

Шу каби масалаларни инобатга олган ҳолда давлатимиз раҳбари Жаҳон банки, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури ва бошқа халқаро ташкилотлар билан бирга Камбағалликни камайтириш дастурини ишлаб чиқишни таклиф этдилар. Бу борада халқаро меъёрлар асосида чуқур ўрганишлар ўтказиб, камбағаллик тушунчаси, уни аниқлаш мезонлари ва баҳолаш усулларини қамраб олган янги методологияни яратиш лозимлиги борасида аниқ кўрсатмалар бериб ўтди.

Бу эса парламентимиз олдида, биз депутатлар олдида улкан вазифалар юклайди. Камбағалликни камайтириш дастурини халқаро ташкилотлар билан пухта ва мукаммал ўрганган ҳолда ишлаб чиқишда алоҳида эътибор қаратамиз.

Шу билан бир қаторда ҳудудларда аҳоли фаровонлигини таъминлаш мақсадида аҳоли ўртасида замонавий ишбилармонлик ва бизнес кўникмаларни шакллантиришга қаратилган катта дастурлар ва лойиҳаларни ишлаб чиқишда катта ташаббус кўрсатамиз. Айниқса, хотин-қизларимизни, уйда ўтирган аёлларимизни, ёшларимизни тадбиркорлик фаолиятларини бошлашларига яқиндан кўмаклашиш, имтиёзлар бериш ва шу орқали минг-минглаб иш ўринларини яратиш мақсадга мувофиқдир. Бу саъй-ҳаракатларни амалга оширишда партиямизнинг асосий электорати бўлган тажрибали тадбиркорлар, ишбилармонлар, фермерларимиз ёрдамига таянган ҳолда бор куч ва салоҳиятимизни сафарбар этамиз.

Дилбар УСМАНОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги

O'zLiDeP фракцияси аъзоси

  • Кўрилди
    1104
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Нодира2020-03-12 12:14:51

Юқори минбарлардан гапирилган гап гаплигича қолиб кетади, амалда бажарилганини сезмадим.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+