А.Хаитов KOICA касб-ҳунарга қайта ўқитиш ва малакасини ошириш маркази фаолияти билан танишди

11.02.2020, 14:58

А.Хаитов  KOICA касб-ҳунарга қайта ўқитиш ва малакасини ошириш маркази фаолияти билан танишди

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси раҳбари А.Хаитов Шаҳрисабз шаҳрига учрашуви чоғида KOICA касб-ҳунарга қайта ўқитиш ва малакасини ошириш ўқув маркази фаолияти билан ҳам танишди.

Мазкур ўқув маркази банд бўлмаган ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш мақсадида ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда вилоятдаги нуфузли марказлардан бири ҳисобланади. 240 нафар ўқувчини қабул қилиш имкониятига эга бўлган марказ энг замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган, 60 ўринли ётоқхона ва шунча ўринли ошхона билан таъминланган. 

Марказ раҳбарининг таъкидлашича, бу ерда энди иш фаолиятини бошлаган тадбиркорларга бизнес ғояларни амалга ошириш, фаолиятини ривожлантиришда кўмаклашилади. Шунингдек, ёшлар ва инновацион бизнесни ривожлантириш билан шуғулланувчи идора ва ташкилотлар ходимларининг малакаси оширилади.

 Учрашув чоғида партия етакчиси Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси ҳақида тўхталиб, унда барча соҳалар қатори ёшлар масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилганини айтди.

“Президентимиз 2019 йил декабрь ойида ёшлар билан бўлиб ўтган учрашувда “Янги Ўзбекистонни, албатта, ёшлар билан бирга қурамиз. 2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили бўлади”, дея бежиз таъкидламади, – дейди O‘zLiDeP фракцияси раҳбари А.Хаитов. Сабаби бугунги Ўзбекистон ёшлари – иқтидорли, истеъдодли, баркамол, маърифатли, мукаммал, комил, етук ва келажаги буюк давлатнинг ёшлари, десак муболаға бўлмайди. Демак, фидойи, жонкуяр ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳар биримизнинг энг асосий вазифаларимиздан бири бўлиши керак”.      

Учрашув доирасида Шаҳрисабз шаҳри ва туман Банликка кўмаклашиш маркази томонидан ёшлар учун бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди.

  • Кўрилди
    816
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+