Давлат дастури бажарилишида парламентнинг халқаро ҳамкорлиги ҳам муҳим аҳамиятга эга

05.03.2020, 15:41

Давлат дастури бажарилишида парламентнинг халқаро ҳамкорлиги ҳам муҳим аҳамиятга эга

Президентимиз Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга доир Давлат дастури келгуси ҳаётимизда кутилаётган ижобий ўзгаришларнинг асоси бўлади.

Давлат дастурида белгиланган амалий ишларнинг бажарилишида парламентимизнинг халқаро ҳамкорлиги муҳим аҳамиятга эга. Хусусан, Олий Мажлис палаталарининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳамда БМТ Тараққиёт дастурининг мамлакатимиздаги ваколатхоналари кўмагида БМТ ўқув марказининг Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти тузилмасида  ташкил этилиши юртимизда парламентаризмни ривожлантириш бўйича ўзининг амалий самарасини бериши аниқ.

Таъкидлаш жоиз, кўп йиллар давомида ушбу нуфузли халқаро ташкилот ва унинг муассасалари билан олиб борилган ўзаро ҳамкорлик парламентимиз амалиёти шаклланишида ўзининг натижасини кўрсатди. Янги парламентимизнинг қонун ижодкорлиги, парламент назорати, фуқароларнинг манфаатларини ифода этиш, сайловчилар билан мулоқотни олиб бориш, қонун ҳужжатларининг ижтимоий-иқтисодий таъсирини баҳолаш каби йўналишларни ўзида мужассам этган серқирра фаолиятини юритишда дунё парламентлари билан ҳамкорлик қилиш, ўзаро тажриба алмашиш ўта муҳимдир.

Шунингдек, иқтисодиётимизга хорижий инвестицияларни жалб этиш, илғор тажриба, инновациялар ва замонавий технологияларни ҳаётимизга жорий қилиш учун қулай шароитларни яратиш муҳим аҳамиятга эга. Бунинг учун мутасадди вазирлик ва идоралар томонидан олиб борилаётган халқаро ҳамкорлик имкониятларини янада кенгайтириш, жаҳондаги етакчи халқаро иқтисодий ва молиявий тузилмалар билан ўзаро алоқаларининг натижадорлигини таъминлаш мақсадида парламент ҳам ўзининг назорат ваколатлари доирасидаги амалга ошириладиган ишларини режалаштирган.
                                                                                         
                                                                                     

Дилором ФАЙЗИЕВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги

O'zLiDeP фракцияси аъзоси

  • Кўрилди
    895
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+