“Беш ташаббус – беш имконият”

10.03.2020, 17:49

“Беш ташаббус – беш имконият”

O‘zLiDeP Гулистон туман Кенгаши раиси Нурилла Ҳусанов ташаббуси билан “Бешбулоқ” МФЙ ҳудудидаги 29-умумтаълим мактабида “Беш ташаббус – беш имконият” шиори остида тадбир ташкил этилди.

Биринчи ташаббус доирасида ёшларнинг мусиқа, рассомчилик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш мақсадида ўқувчиларнинг кўргазмалари намойиш этилди.

Иккинчи ташаббус бўйича ёшларнинг спортнинг бир неча турлари бўйича кўргазмали чиқишлари бўлиб ўтди. Шунингдек, ўқувчилар ўртасида шахмат-шашка бўйича спорт мусобақалари ўтказилди. Бундан ташқари китоблар кўргазмаси ҳам ташкил қилинди.

– Фестивалнинг асосий мақсади ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг қизиқиш ва истeъдодларини рўёбга чиқаришга қаратилган, – деди 29-умумтаълим мактаби директори, депутат Нурилла Ҳусанов. – Бу орқали талабаларнинг фаоллигини ошириш, жамиятдаги жараёнларга дахлдорлик ҳиссини кучайтиришга эришамиз.

Тадбир доирасида йигит-қизларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш, уларнинг тадбиркорлик бўйича билим ва кўникмасини ошириш мақсадида бир неча тадбиркорлик субъектларига саёҳат уюштирилди.

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1162
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+