АОКА Самарқанд вилоят бошқармаси бошлиғи депутатларни ижтимоий тармоқларда фаол бўлишга чақирди

13.03.2020, 12:09

АОКА Самарқанд вилоят бошқармаси бошлиғи депутатларни ижтимоий тармоқларда фаол бўлишга чақирди

O‘zLiDeP Самарқанд вилояти кенгаши томонидан маҳаллий Кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари учун ташкил этилган “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатларининг иш фаолиятини самарали ташкил этиш механизмлари” мавзусидаги ўқув-семинарида маҳаллий кенгаш депутатининг фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўрганилди.

Тадбирда Ахборот ва оммавий комуникациялар агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи Манноб Ибодуллаев депутатлик гуруҳи фаолияти тўғрисида мақолалар ёзиш, матбуот хабарномаси тайёрлаш, қонун, қарор, фармонларга муносабат билдириш ҳамда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, ижтимоий тармоқларда (Facebook, Instagram, Telegram, Twitter) ишлаш ва бошқа мессенжерлардан фойдаланиш йўллари ҳақида тушунчалар берди.

- Мен ҳар бир депутатнинг ижтимоий тармоқларда саҳифалари бўлиши тарафдориман, - деди Манноб Ибодуллаев. - Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевни муваффақиятли депутат сифатида халқимиз яхши танийди. Унинг бу борадаги ютуқларида блогерлиги ҳам муҳим ўрин тутади. У замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан  унумли фойдаланади. Қабул қилинган  қонун, қарор ва фармонларга биринчилардан бўлиб фикр билдиради. Келиб тушган муаммолар юзасидан амалга оширилган ишлар ҳақида ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида мунтазам постлар қолдиради. Бу шаффофлик уни халққа энг фаол депутат сифатида танитди. Орангизда халқ муаммолари билан яшайдиган, уларни ҳал этишда жонбозлик кўрсатаётган фаол депутатлар кўпчиликни ташкил этиши мумкин. Уларни оммага етказиш учун ижтимоий тармоқлардан саҳифа очиш энг тўғри йўл. Жамоатчилик фикрларини шакллантириш ва муаммоларни  тезда ҳал этилишида ижтимоий тармоқларнинг ўрни беқиёс.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    1216
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+