Қамашида фермерлар ва томорқа ер эгалари партия сафларини кенгайтирмоқда

16.03.2020, 15:59

Қамашида фермерлар ва томорқа ер эгалари партия сафларини кенгайтирмоқда

Ўтган ҳафтада Қамаши тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши қошида фаолият олиб бораётган қуйи бўғинда ўтказилган ҳисобот-сайлов йиғилишида тадбиркорлар, фермерлар ва томорқа ер эгаларининг сиёсий куч сифатида бирлашиб, янада кенгроқ фаолият олиб боришида партиянинг роли ошиб бораётгани таъкидлаб ўтилди.

Йиғилишда бошланғич партия ташкилоти раиси Дилмурод Абдушукуров ўтган йилги фаолияти ҳақида ҳисобот берар экан, ҳудуддаги фермерлар, томорқа ер эгаларининг партияга ишончи юксалиб, O‘zLiDePга хайрихоҳлар сафи ошиб бораётганини алоҳида эътироф этди. Чунки уларга имтиёзли кредитлар олишда кўмаклашилди, ер ва мулк билан боғлиқ муаммоларни ечишда зарур тавсия ҳамда маслаҳатлар берилди. Шу боис, 2019 йил мабойнида 23 нафар фермер ва томорқа ер эгалари партияга аъзо бўлишди ва уларнинг сафи 86 нафарга етди.

Сарҳисоб йиғилишида сўз олган партия вакиллари Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган вазифалар ҳақида гапирар экан, партиянинг туман, шаҳар кенгашлари ва бошланғич ташкилотлари учун ҳам жорий йилга мўлжалланган аниқ ва мақсадли режалар белгилаб олинганлигини таъкидлашди.

Сарҳисоб йиғилишида партия бошланғич ташкилоти раиси Дилмурод Абдишукуров қуйи бўғин раиси лавозимига қайта сайланди.

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    870
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+