O‘zLiDePдан сайланган улуғнорлик депутатлардан сайловчилар мамнун

16.03.2020, 16:05

O‘zLiDePдан сайланган улуғнорлик  депутатлардан сайловчилар мамнун

Улуғнор Андижон вилоятининг чўл ҳудуди. Бу ерда аҳолини қийнаётган муаммолар исталганча топилади. Туманнинг энг чекка ҳудудида жойлашган Янгиобод маҳалласи, “Истиқлол” кўчаси аҳолиси анчадан буён ичимлик суви танқислигидан азият чекаётган эди.

“17-Янгиобод” сайлов округидан халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлигига сайланган Турдихон Қосимованинг маҳалла муаммоларини ўрганиши оқибатида мазкур масалага ечим топилди. Мурожаат қилинган куннинг ўзидаёқ тегишли мутасаддилар ҳамкорлигида 3 километр 600 метрлик полиэтилен труба ётқизиш ишлари бошлаб юборилди. Аҳоли хурсанд, кексалар депутатни дуо қиляпти.

Туманнинг Гулистон маҳалласидаги қишлоқ врачлик пункти бундан уч йил илгари айрим мутахассислар етишмовчилиги туфайли ёпилиб кетганди. Шу-шу аҳоли вакиллари бир неча километр йўл босиб туман ёки вилоят марказидаги шифохоналарга қатнашга мажбур эди. “20-Ғалаба” сайлов округидан халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлигига сайланган Маъруфжон Раҳмоновнинг мазкур маҳалладаги муаммоларни ечишга киришди. У ҚВП фаолиятини тиклашга бош-қош бўлди. Аҳоли мазкур тиббий муассаса фаолиятидан мамнун.

– Депутатга раҳмат! Аввало, тиббий масалада узоғимизни яқин қилди, –дейди Турсуной она Шокирова. – Шифокор ва ҳамширалар ҳолимиздан хабар олмоқда. Муҳими, ҳудудимиздаги 39, 40 ва 37-қишлоқ оилавий поликлиникаларига қаровчи аҳоли учун депутат томонидан ташкил этилган чуқурлаштирилган тиббий кўрик барчамиз учун айни муддао бўлди. Келинларимиз, набираларимиз ва албатта, ўзимиз ҳам барча текширувлардан ўтдик.

Маҳалла аҳли депутатнинг яна бир эзгу ташаббусидан бошлари осмонга етди. Яқин кунларда депутат ташаббуси билан маҳалла марказида спорт майдончаси қурилади.

Гавҳарой Абдувоситова,

O‘zLiDeP Улуғнор туман Кенгаши

ижрочи котиби

  • Кўрилди
    1140
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+