Маҳалла ва оила муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ҳамда ҳал этишда ҳамжиҳатликда ишлаймиз

19.03.2020, 17:46

Маҳалла ва оила муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ҳамда ҳал этишда ҳамжиҳатликда ишлаймиз

Куни кеча — 18 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида маҳалла ва оила муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ҳамда ҳал этиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Ушбу йиғилишда билдирилган ҳар бир фикрлар нафақат Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлик олдида балки, ҳар бир ташкилотлар зиммасига ҳам алоҳида вазифа юклайди.

Чунки, йиғилишда айтилганидек, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш, ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш бўйича белгилаб берилган вазифаларни ижросини таъминлашда барча ташкилотлар ҳамкорликда ва ҳамжиҳатликда ишлашни тақозо этади.

Видеоселектор йиғилишида бу борадаги ишларни тизимли ташкил этиш масалалари муҳокама қилиниши эса, яна бир диққатга молик иш бўлди. Айтилган гап гаплигича эмас, амалга кўчаётгани барчамизни қувонтирди ва бир мақсад йўлида ҳаракат қилишга ундамоқда.

Таъкидланганидек, юртимизда 22 мингга яқин хотин-қиз оғир турмуш шароитида яшамоқда. Улар кам таъминланган, ишсиз, уй-жойга муҳтож ва ногиронлиги бор аёллар бўлиб, ҳар бирининг муаммосига индивидуал ёндашув талаб этилади.

Йиғилишда аёлларнинг турмуш шароитини яхшилаш, даромад топиши учун шароит яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Бу борада хотин-қизлар ўртасида бизнес лойиҳа бўйича танлов ўтказиб, ғолибларга грантлар, кредит ва жой ажратиш, мақсадли жамғармалар ҳисобидан кўчма савдо пунктлари ташкил этиб, уларни ижарага бериш, йирик савдо марказлари ва корхоналарда эҳтиёжманд аёллар тайёрлаган маҳсулотларни сотиш тизимини жорий қилиш муҳим эканлиги алоҳида таъкидланди.

Бугунги кунда мамлакатимизда 1 миллион 335 мингдан зиёд ишсизлар, 125 мингдан ортиқ боқувчисини йўқотган оилалар мавжуд. Шунингдек, 1 миллион 400 мингга яқин ёшлар хорижга ишлаш учун кетган. Бу инсонларнинг аксарияти касбга эга эмас.

Бунинг учун, энг аввало, аҳолини касбга ўқитиш, молиявий саводхонлигини ошириш, одамларда тадбиркорлик ҳиссини уйғотиш, инфратузилмани яхшилаш, фарзандларини ўқитиш, сифатли даволаниш, манзилли нафақа тўлаш тизимини жорий қилиш керак.

Шу билан бир қаторда маҳаллалар билан яқин ҳамкорликда қилган ҳолда аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, кичик иссиқхоналар, уй ҳайвонлари, чорва моллари боқиш учун имконият яратиш ва маблағ билан таъминлаб беришда ажратилган кредитларни мақсадли сарфлаш муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади.

Бунда албатта, фракциямиз аъзолари, партиямизнинг жойлардаги фаоллари, депутатларимиз маҳаллалар билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиб, тизимли ишларни ташкил қилиш, уйма-уй юриб аҳолининг тадбиркорлик ва ишбилармонликка бўлган қизиқишини янада оширишда янада фаол бўлади. Партия бу йўлда бор куч ва имкониятларини тўлиқ сафарбар этади.

Барно МИРЗАМОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати,

O‘zLiDeP фракцияси аъзоси

  • Кўрилди
    806
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Hamza2020-03-19 23:24:30

sud tizimini qayta isox qilish kerak borgandan darov ajrim qilmasligi kerak qonunchilikmzga yangi qanunlar kiritishimz zarur men xayotimdan ayatmanki xozir sud farzadimz tarbiyasini menga bersa bevosita ayolim men bilan yarashish ishlarini olib boraldi buning bila oylamizni saqlab qolgan bo'lardim.


Hamza2020-03-19 23:20:50

Bu juda yaxshi albatda xurmatli prezdetimz tomonidan yosh oylalarni buzulib ketishini oldini olish va ajrimda turgan oylalarni saqlab qolishga katda yordam bera oladi eng achinarlisi ko'pgina tashkilotlar xamonxam uyquda men xolitimdan kelib chiqib aytamanki o'rtada farzadlar bo'lsa ajrimga moyil tarafdan farzad tarbiysanini ajrimga qarshi tarafga berilsa ishonamanki ajrimga moyil taraf yarashish tadbirini ko'radi bu esa oylani saqlab qoishdek savob ish boladi buni qonunchilikimzga kiritilsa yaxshiroq bo'lar edi.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+