Партия фаоллари кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олди

26.03.2020, 09:32

Партия фаоллари кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳудудий кенгашларининг хайрия тадбирлари давом этмоқда. Ана шундай хайрия тадбирларидан бири  Қашқадарё вилоятида ташкил этилди.

Хайрия тадбири давомида халқ вакили, O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Ш.Турсунов, вилоят ҳокими маслаҳатчиси З.Аминова ҳамда тадбиркор Ф.Ибрагимовлар Қарши шаҳрида яшовчи кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларга озиқ-овкат маҳсулотлари, антисептик воситалар ва тиббий ниқоблар тарқатди.

“Кўп йиллардан буён ёлғиз яшайман. Аммо доим эътибор ва ардоғдаман. Мана бугун партия фаоллари хонадонимизга келиб, ҳолимдан хабар олишди, мен билан дилдан суҳбатлашди. Бундай эътибор ва ғамхўрлик, иззат-икромдан эса бехад хурсанд бўлдим, – дейди Қарши шаҳридаги “Комилон” МФЙда яшовчи Л.Синютена.

Эслатиб ўтамиз, мазкур саҳоват тадбирлари бутун вилоят бўйлаб амалга оширилмоқда. 

  • Кўрилди
    914
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+