Депутат: Якка ҳолда пандемияга қарши курашиб бўлмайди

13.04.2020, 12:37

Депутат: Якка ҳолда пандемияга қарши курашиб бўлмайди

Давлатнинг қудрати ва иқтисодий салоҳияти қўшни мамлакатлар билан узвий ҳамкорлигига боғлиқдир. Шундан келиб чиқиб давлатимиз раҳбари бошчилигида қўшни давлатлар билан иқтисодий ва товар айирбошлаш ишлари жадал олиб борилмоқда.

Яқинда бўлиб ўтган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг коронавирус пандемиясига бағишланган видео мулоқот тарзидаги навбатдан ташқари саммити эса бу борадаги ишларни янги босқичга олиб чиқди.

Йиғилишда Президентимиз мамлакатимизда коронавирусга қарши олиб борилаётган мислсиз кураш тажрибаси билан ўртоқлашди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсия ва талабларига мувофиқ жорий этилган карантин чоралари тўғрисида сўзлаб берди.

Яна бир аҳамиятли жиҳати, йиғилишда шунингдек, коронавирус инфекцияси тарқалишининг оқибатларига қарши самарали курашиш бўйича таъсирчан амалий чоралар кўриш мақсадида давлатимиз раҳбари томонидан қатор аниқ таклифлар илгари сурилди. Жумладан, Туркий кенгаш доирасида эпидемиологик ҳолатни мониторинг, таҳлил қилиш ва унинг ривожланишини прогнозлаш бўйича доимий фаолият юритувчи тизим яратиш зарурлиги айтиб ўтилди.

Шунингдек, хавфли юқумли касалликларнинг олдини олиш, диагностика қилиш ва даволаш соҳасида тажриба алмашиш, илмий тадқиқотлар олиб бориш учун соғлиқни сақлаш вазирликлари ва етакчи тиббиёт муассасалари ўртасида яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш лозимлиги таъкидланди.

Давлатимиз раҳбари таклиф этганидек, пандемия оқибатларини юмшатишга кенг халқаро ёрдамни жалб этиш, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг мақоми ва ваколатларини янада ошириш, ЖССТ ва Туркий кенгаш ўртасида шериклик алоқаларини ўрнатиш зарур. Зеро, бирон-бир давлат якка ҳолда ушбу пандемия балосига қарши самарали кураш олиб боролмайди. Фақат биргаликда коронавирус талофотларини юмшатиш ва бу офатни олдини олиш мумкин.

Абдулло АСЛОНОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати,

O'zLiDeP фракцияси аъзоси

  • Кўрилди
    680
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+