Деҳқон бозорларидаги нарх-наво назоратга олинганми?

19.04.2020, 17:02

Деҳқон бозорларидаги нарх-наво назоратга олинганми?

Коронавирус пандемияси даврида озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаб ошмоқда. Демак, бугун касалликнинг олдини олиш ва карантин қоидаларига қатъий амал қилиш баробарида озиқ-овқат танқислиги юзага келишининг олдини олишга қаратилган жиддий чораларни кўриш лозим. Бунда, айниқса, деҳқон бозорларида нарх-навонинг сунъий ошиб кетмаслигини таъминлаш муҳим саналади.

Бу ҳолат ва синовли кунларда ҳеч кимнинг томошабин бўлиб ўтиришга ҳақи йўқ, айниқса депутатларнинг.

Озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаб ошганлиги сабаб сунъий равишда нархларнинг кўтарилиши ва савдо расталарида гигиеник қоидалар бузилишининг олдини олиш мақсадида, жамоатчилик назоратини ўрнатиш учун халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши депутатлари Баҳодир Раҳмонов ва Шоҳрух Алибеков Самарқанд шаҳридаги «Дамариқ», «Темирйўл деҳқон бозори»да бўлишди, сотувчи, таъминотчи ва харидорлар билан суҳбатлашди.

- Кузатувларимизга кўра, халқимиз бугун бирлашган, айрим инсофсиз савдогарни айтмаганда, деярли барча сотувчилар, деҳқонлар маҳсулотларни арзон сотишмоқда, – деди Баҳодир Раҳмонов. - Масалан, гўшт 48 минг сўм, картошка 4 минг сўм, пиёз 3 минг сўм, сабзи 1000 сўм, гуруч 6-7 минг сўм. Муҳими, бозорларда барча маҳсулотларни расталарга чиқариш узлуксизлиги таъминланяпти. Гигиеник ва эпидемиологик ҳолатлар назоратда.

  • Кўрилди
    936
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+