O'zLiDeP депутати Наманганда эҳтиёжманд оилага қурилиш материаллари ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берди

19.04.2020, 22:24

O'zLiDeP депутати Наманганда эҳтиёжманд оилага қурилиш материаллари ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берди

Айни кунларда коронавирус пандемияси келтириб чиқараётган инқирозга қарши карантин талабларига риоя қилган ҳолда барча соҳаларда самарали иш ташкил этилмоқда.

Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгаши депутати Нигора Назарова ҳам сайлов округига қарашли ҳудудларда аҳолининг яшаш шароитларини ўрганиб, уларнинг ҳонадонидаги томорқаси қай аҳволдалиги билан қизиқди.

Тўрақўрғон туманининг Сарой маҳалласида яшовчи М.Саримсоқова томорқачилик борасида маҳалладошларига намуна бўла олади. У хонадонидаги 10 сотих экин майдонига эккан картошка, помидор, карам, булғор қалампири барқ уриб ётибди.

Шу маҳаллада яшовчи А.Махкамов эса томорқасидаги 3 сотих экин майдонида иссиқхона ташкил қилиб, бодринг ва помидор маҳсулотларини етиштирмоқда. Бодринг кўчатидан ҳосил олишниям бошлади.

Бир сўз билан айтганда, томорқачилик - карантин шароитида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли бандлиги ва даромадини оширишнинг муҳим манбаидир. Шундай экан, ундан самарали фодалансак, ҳам оила буджетига даромад келади, ҳам бозорларимиз сифатли озиқ-овқат маҳсулотларига тўлади.

Ўганишлар давомида аҳоли вакилларидан мурожаатлар ҳам келиб тушди. Тўрақўрғон тумани Сарой маҳалласида яшовчи А.Аҳмаджонов бошлаб қўйган қурилиш ишларини “қўли калталик қилиб” оҳирига етказа олмаётган эди. Депутат ҳомийлик асосида ушбу ҳонадонга қурилиш материаллари ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берди.

Юлдуз Юлдашева
 
O'zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши
 
Матбуот хизмати раҳбари
  • Кўрилди
    1066
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+