Аҳоли фаровонлигини ошириш йўлидаги навбатдаги қадам

09.01.2018, 16:28

Аҳоли фаровонлигини ошириш йўлидаги навбатдаги қадам

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент вилоятига бўлган ташрифи, шубҳасиз вилоятнинг гуллаб-яшнаши ва тараққий этиши йўлида қилинган саъйи-ҳаракатларнинг бир кўриниши, десак муболаға бўлмайди.

Давлатимиз раҳбари Тошкент вилоятининг бир нечта туманларида бўлиб, у ерларда ободонлаштириш ишларини ўтказиш, туманларнинг экспорт салоҳиятини ошириш, қишлоқ ва сув хўжалигини жадал ривожлантириш, кластерлар ташкил қилиш, одамларни маънавияти ва маданиятини юксалтириш, аҳоли яшаш шароитини яхшилаш мақсадида коммунал соҳани, жумладан узлуксиз энергия етказиш лойиҳаларини ишга туриш, соғлиқни сақлаш тизимини тубдан яхшилаш ва мактабгача таълим муассасаларини сонини ва хизмат кўрсатиш сифатини ошириш бўйича берган топшириқлари, мутассади ташкилот раҳбарлари, туман ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарларига юклатилган улкан вазифа бўлибгина қолмасдан, балки Маҳаллий Кенгаш депутатлари фаолиятини тубдан ўзгартириш ва жадаллаштириш нечоғлиқ муҳим эканлигини намойиш этди.

Дарҳақиқат, биз депутатлар бугун халқ вакили сифатида, аҳоли яшаш шароитини яхшилаш, ижтимоий-иқтисодий аҳволини юксалтириш ва Юртбошимиз айтганларидай, халқнинг розилигини олиш учун тинимсиз меҳнат қилишимиз даркор. Албатта, бунинг учун Маҳаллий Кенгаш депутатлари, Маҳаллий бюджет параметрлари, кичик саноат зоналарини такшил қилинишига қаратилган лойиҳалар, туман аҳолисини тоза ичимлик суви, узлуксиз энергия билан таъминлаш, қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш орқали халқимиз дарстурхонини озиқ-овқат махсулотлари билан бойитиш сингари масалалар тақдири билан доимий равишда қизиқиб, ушбу йўналишларда назорат-таҳлил фаолиятини амалга оширган ҳолда, Маҳаллий Кенгаш раисига елкадош, кўмаклашувчи куч сифатида хизмат қилишимиз зарур. Ўйлайманки, бугун ҳар бир депутат Давлат раҳбари унинг олдига қўйган вазифаларни бажариш учун бор кучини сафарбар этишга тайёр турибди.

Шерзод Салиҳов,

Халқ депутатлари Тошкент тумани Кенгаши депутати,

O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1440
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+