O’zLiDeP депутати Акмал Асадов Самарқанд шаҳридаги 5 та оилага кўмак берди

23.04.2020, 12:49

O’zLiDeP депутати Акмал Асадов Самарқанд шаҳридаги 5 та оилага кўмак берди

Коронавирус падемиясининг мамлакатимизда тарқалишини олдини олиш чора-тадбирлари доирасида эълон қилинган карантин даврида, тадбиркорлар томонидан кам таъминланган, ногиронлиги бор, боқувчисини йўқотган оилаларга ҳомийлик ёрдамини кўрсатиш бўйича бир қатор ташаббуслар илгари сурилмоқда.

Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгаши депутати, тадбиркор,“Ҳикматилла” МЧЖ раҳбари Акмал Асадов ташаббуси билан муборак Рамазон ойи арафасида, Самарқанд шаҳридаги истиқомат қилувчи 5 та оилага ёрдам берди. 

Жумладан, депутат томонидан 5 та оиланинг ҳар бирига озиқ маҳсулотлари хайрия қилди. Маҳсулотларни карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда тарқатилди.

- Акмалжон Баҳодировични биз яхши биламиз.Маҳалламизда ўтказиладиган тадбирларда, кам таъминланган оилаларга кўмаклашишда ҳар доим хомийлик ёрдамларини аямайди. Биз маҳалламиз номидан тадбиркорга миннатдорчилик билдирамиз, - деди "Илмобод" МФЙ раисининг ўринбосари Нодира Ҳалимова.

  • Кўрилди
    1732
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+