O'zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши раиси икки мингта оилага ёрдам беради

25.04.2020, 14:19

O'zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши раиси икки мингта оилага ёрдам беради

Бугунги синовли кунларда юртдошларимиз якдил бўлиб, меҳр-мурувват ҳамда саховат кўрсатиш каби эзгу ишларга ҳисса қўшмоқда. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан “Саховат ва кўмак” ҳаракати доирасида кўплаб эҳтиёжманд оилаларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилмоқда. Албатта, бу борада тадбиркорлар бир қатор ташаббус билан чиқмоқда.

O'zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши раиси, Сенатор, “Bek Cluster” МЧЖ қўшма корхонаси раҳбари Улуғбек Сотиболдиев ҳам Сирдарё вилоятининг Мирзаобод ва Ховос туманларида аҳолининг эҳтиёжманд қатлами турмуш даражасини яхшилаш мақсадида 2000 та оилага кўмак бериш ташаббусини билдирди. Бу ҳақда юқори палата ахборот хизмати хабар қилди. 

Даставвал, Мирзаобод ва Ховос туман ҳокимликлари хамда туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари билан ҳамкорликда ҳар бир тумандан 1000 тадан эҳтиёжманд оила аниқланиб, манзилли рўйхати шакллантирилади. Сўнгра 3 ой мобайнида ушбу икки тумандаги жами 2000 та хонадонга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб турилади.

Дарҳақиқат, бу каби эзгу амаллар бугунги синовли кунларда “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида бирлашганининг амалий ифодасидир, десак муболаға бўлмайди.

  • Кўрилди
    1385
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Қутлимуратов Рустам2020-04-26 16:49:27

Менимча номинал кўринишдаги ёрдамдан кўра бошқа давлатлар амалга ошираётоанидек пул кўринишида тарқатиш фойдалироқ.Биринчидан турли хил кўринишдаги коррупцион схемаларнинг олди олинади(ҳар ким таниш билиш орқали ўз сифатсиз маҳсулотини тиқиштириш ва унинг нархи сунъий ошириб кўрсатилиши олди олинади,миқдорининг бўрттирилишига йўл қўйилмайди, килодан урилмайди),иккинчидан аҳоли ўзига, уйига энг зарур маҳсулотни олиш имконияти яратилади,учинчидан пластик карталарига туширилса масофадан туриб бажарилиши мумкин ва изини текширганда уни аниқлаш осон бўлади, гарчи бу ҳайрия бўлса ҳам.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+