Партия фаоллари “Call center” да навбатчилик қилди

30.04.2020, 12:23

Партия фаоллари “Call center” да навбатчилик қилди
Аҳоли ўртасида коронавирус пандемияси даврида юзага келган иқтисодий қийинчиликларни бартараф этиш, иқтисодий барқарорликни таъминлаш мақсадида ташкил этилган 1197 қисқа рақамли “Call center”да мурожаатлар тўхтамайди. Кимдир давомли равишда олаётган дори-дармонларини топишда ёрдам сўраб қўнғироқ қилса, яна биров вақтинча ишсиз бўлиб қолиб, моддий таъминотда қийинчиликка дуч келганини айтиб кўмак сўрайди.
 
Бир лаҳза тўхтамайдиган қўнғироқларга кун бўйи жавоб бериб, уларни рўйхатга тартиб билан киритиб бориш осон иш эмас. Шуни ҳисобга олган OʻzLiDeP Навоий вилояти кенгашининг 12 нафар ходимлари ташаббус кўрсатиб, жорий йилнинг 28 апрель куни Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вилоят бошқармаси негизида ташкил этилган “Call center”нинг 1197 қисқа рақамида бир кунлик навбатчиликни амалга оширишди.
 
Бир кун олдинги кутилмаган тўфон натижасида симлар узилиб, алоқа масаласи оғир аҳволга келиб қолганига қарамай, ёрдамчи қувват манбааларидан фойдаланиб мадад истаётган вилоят аҳли билан қўнғироқлашиш йўлга қўйилди.
 
Шу куни кўнгиллилар томонидан 200 дан ортиқ мурожаат қабул қилинган бўлса, шулардан 157 таси озиқ-овқат маҳсулотлари, 22 та мурожаат дори-дармон зарурати ва қолганлари бошқа эҳтиёжлар юзасидан бўлди.
 
– Пандемия шароитида халқни ночор аҳволга тушиб қолишдан асраш учун қилинмоқда бу тадбирлар, – дейди партия сиёсий таълим маркази раҳбари Хислат Зайниддинов. – Аммо минг афсуски, бир қанча беҳуда қўнғироқларга ҳам жавоб беришимизга тўғри келди. Энг муҳими, уларни яхши кунга умидлантириш “Call center”дагилар учун осон эмаслигини ҳис этдик.
 
Дарҳақиқат, ҳар куни минглаб одамларнинг дардини тинглаш учун метин ирода соҳиби бўлмоқ керак.
 
OʻzLiDeP Навоий вилояти
 
матбуот хизмати
  • Кўрилди
    300
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Машхурахон2020-04-30 19:14:24

Оллохга Рози булсин


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+