Депутат 90 та иш ўрни яратди

01.05.2020, 10:52

Депутат 90 та иш ўрни яратди

O`zLiDeP Янгиер шаҳар кенгаши  депутати Олим Шерқулов кам таъминланган, пандемия даврида ўз иш ўринлари йўқотганлар учун 90 та янги иш ўрни яратди.

Президентимиз томонидан 20 апрель куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида пандемия даврида аҳолининг кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини кундалик озиқ-овқат маҳсулотлари  билан таъминлаш, иш ўринлари яратиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Сирдарёлик депутатлар юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларда пешқадам бўлиб  пандемия муносабати билан даромадсиз қолган, иш ўринларини йўқотган хонадонларни 3-4 ой давомида озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, ижтимоий ҳимоялашга астойдил бел боғлашди. Давлатимиз раҳбари томонидан эълон қилинган “Саховат ва кўмак умумхалқ ҳаракати ҳамда “Саховатлимиз, кўмаклашамиз” акциясида улар ўз ихтиёрлари билан фаол қатнашишмоқда.

O`zLiDeP Янгиер шаҳар Кенгаши депутати, депутатлик гуруҳи раҳбари вилоятда намуна кўрсатиб биринчилардан бўлиб 90 та иш ўрни яратди.

Олим Шерқулов 2018-2010 йилларда “Меgа Lider” ҳамда “Янгиер қурилиш” масъулияти чекланган жамиятига  асос солганди. Мазкур жамиятлар уй жиҳозлари, акфа ромлари, тайёр темир бетон каби 100 турга яқин  маҳсулотларни ишлаб чиқаради. Дастлаб 3  нафар ишчи билан ўз фаолиятини бошлаган тадбиркор замон билан ҳамнафас қадам ташлай олди. Давлатмиз томонидан белгилаб берилаётган ислоҳотларни теран англагани, йиллар ўтган сари ўз бизнесини ривожлантирди. Ишлаб чиқариш маҳсулотларини кўпайтириш баробарида унинг харидоргирлиги, ишчиларнинг манфаатдорлигини оширишга ҳам эътибор қаратди. Бугунги кунда мазкур жамиятда 137 нафар доимий , 400 нафарга яқин мавсумий ишчилар меҳнат қилишмоқда.

Тадбиркор О.Шерқулов бугунги иқтисодий қийин бир шароитда аҳолининг кам таъминланган, иш ўринларини йўқотган 90 нафарини иш билан банд қилиб уларнинг ижтимоий ҳимоясини муҳофазалади. Улар Ховос ҳамда Оқолтин туманларидаги давлат хизматлари маркази биноси қурилиши ишларига жалб қилди.

-Бу эндиликда 90 та хонадоннинг қозони беминнат қайнайди дегани,- дейди Янгиер шаҳар Кенгаши  депутатлик гуруҳи аъзоси Нафиса Султонхонова.- Ишга жойлашиб пандемия даврида барча санитария-гигиена талабларига риоя қилиб ишлаётганларнинг қувончи чексиз.

                       Дилором ЭСОНОВА,

                      O`zLiDeP  Сирдарё вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    572
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+