Депутат эҳтиёжманд оиланинг уйини томини ёпиб беришда кўмаклашди

18.05.2020, 15:48

Депутат эҳтиёжманд оиланинг уйини томини ёпиб беришда кўмаклашди

Гап шундаки, халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутати, O’zLiDeP  Самарқанд вилоят Кенгаши раиси Шерали Юлдашев Каттақўрғон туманидаги олис Жизмонсой маҳаллада яшовчи кам таъминланган оилалар билан ўтказган учрашувларда, 1-гуруҳ ногирони Сайдулло Умаров уйининг томи  шифер қилинмаганлиги туфайли ёғинли кунларда чакка ўтишидан шикоят қилган эди. Депутат  учрашувда саховатли тадбиркорлар кўмагида уйнинг томини шифер қилишда кўмак беришига ваъда берган эди.

Партия вакили ваъдасининг устидан чиқди.Саховатпеша тадбиркор ёрдами билан Сайдулло Умаров оиласига 60 дона шифер етказиб берилди.

-  Муборак Рамозон ойларида эҳтиёжманд оилаларга ёрдам қўлини чўзиш халқимизга хос қадриятлардан бири. Фахр билан айта оламанки, бугунги падемия даврида партиямизнинг асосий электорати бўлган тадбиркорлар  кам таъминланган оилаларга кўмак бериш, уларни ижтимоий қўллаб- қувватлашда ташаббускор бўлмоқда. Партиямиз депутатлари томонидан ўрганилган эҳтиёжманд оилалар рўйхати шакиллантирилиб, уларни кўпроқ қамраб олиш учун манзилли қўллаб қувватлашга ҳаракат қиляпмиз. Шунингдек, уларни яшаш шароитини яхшилаш ва камбағалликдан чиқариш, меҳнатга жалб қилиш мақсадида шароитига қараб, парранда жўжалари, томорқа учун кўчатлар, сабзавот ва полиз экинлари уруғлари ҳам етказиб берилмоқда, -  деди  Шерали Юлдашев.

Бахтигул Қаршиева

O’zLiDeP Самарқанд

вилоят Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    795
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+