Энди йўлкирани нақдсиз ҳам тўлаш мумкин

11.01.2018, 14:43

Энди йўлкирани нақдсиз ҳам тўлаш мумкин

“MyAirGroup IT Service” масъулияти чекланган жамияти томонидан онлайн назорат-касса машиналари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Дастлабки ускуналар айни пайтда савдо дўконлари, меҳмонхоналар, автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва дорихоналарда синовдан ўтказилмоқда.

Миллий матбуот марказида ўтказилган анжуманда шулар хусусида маълумотлар берилди.

Президентимизнинг 2017 йил 29 сентябрдаги “Фискал хотирали назорат-касса машиналарини қўллаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида амалиётга жорий қилинаётган мазкур машиналар бир қатор афзалликларга эга. Яъни улар бир вақтнинг ўзида ҳисобга олиш омбори, ҳисобчи, савдо таҳлилчиси, кассачи иши назоратини олиб боради. 

ТМ “UZOFD” фискал маълумотлар оператори онлайн назорат-касса машинасидан келаётган маълумотларни қабул қилади, уларни йиғади, сақлайди, қайта ишлайди ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига электрон шаклда узатади.

Ҳозирги кунда онлайн назорат-касса машиналаридан 50 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятида қўллаётган бўлса, жорий йилнинг 1 мартигача 1000 та ана шундай ускунани синовдан ўтказиш, йил охирига қадар тўлиқ ишга тушириш режалаштирилган. Маълумотларга кўра, “MyAirGroup IT Service” МЧЖ йилига 360 мингта НКМ ишлаб чиқариш қувватига эга.

Корхонанинг малакали IT-мутахассислари томонидан жамоат транспортида йўлкира ҳақини автоматлаштирилган тизим орқали тўлашга мўлжалланган валидаторлар ҳам ишлаб чиқарилди. Шунингдек, инфокиоскларда транспорт карталарини тўлдириш ҳамда йўловчиларни текшириш учун мўлжалланган чиптачи ходим/назоратчи учун мобиль терминаллар ҳам татбиқ этилмоқда. Энди махсус ускуна орқали йўлкира ҳақини NFC (контактсиз транзакция) транспорт карталари ёрдамида тўлаш мумкин.

Бугунги кунда Андижон, Гулистон, Фарғона шаҳарларидаги юзлаб автобусларга ана шундай қурилмалар ўрнатилган. Келгусида республикамизнинг барча ҳудудида онлайн НКМ, шунингдек, валидатор ва NFC (контактсиз транзакция) электрон чипли карталарни жорий этиш кўзда тутилган.

Манба

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1102
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+