Биз кутган қарор

05.06.2020, 16:58

Биз кутган қарор

Ниҳоят, Республика махсус комиссиясининг қарори билан карантин талабларини янада юмшатиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди. Энди ҳудудлар тоифасига қараб, кўплаб объектлар ишга туширилади.

Жумладан, 2020 йил 5 июндан бошлаб “сариқ” ҳудудларда меҳмонхоналар, санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари ва бошқа дам олиш масканлари фаолиятига рухсат этилиши яна кундалик ҳаётимизнинг ўз измига тушаётганидан далолат беради.

Буларга қўшимча равишда “яшил” ҳудудларда индивидуал шуғулланиш учун тренажер заллари ва бассейнлар фаолиятига ҳам рухсат берилади. Шунингдек, маданият объектлари, таълим марказлари, тўгараклар ҳам ишлай бошлайди.

Умумий овқатланиш жойлари, буюм бозорлари ҳамда ҳудудлар ўртасидаги автобус қатновлари эса жорий йил 15 июнидан йўлга қўйилади. Улар билан бирга кўпчилик ота-оналар ва болажонлар интиқиб кутган боғчалар Мактабгача таълим вазирлиги жадвали асосида 15 июндан 1 июлга қадар босқичма-босқич санитария-гигиена хавфсизлигининг барча қоидалари ва меъёрларига мувофиқ йўлга қўйилади.

Албатта, барча рухсат этилаётган фаолият турларида карантин қоидалари ва гигиена талабларига қатъий риоя этилиши керак. Акс ҳолда яна тожливирусга имкон бериб қўйишимиз ҳеч гап эмас. Карантин қоидалари юмшатилаётгани, объектларнинг ишга тушаётгани гигиенага амал қилмаймиз, ниқоб тақмаймиз дегани эмас. Бу кунларни қанча кутдик, айниқса, болажонларимиз. Келинг ҳаммасини ҳаппа сувга чиқармайлик. Ўзимиз билиб-билиб белгиланган қоидаларга риоя этишда давом этайлик. 

Алишер РЎЗИЕВ,

O'zLiDeP вилоят Кенгаши раиси,

халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    130
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+