“Юртимга муносиб фарзанд бўлишга интилиб яшайман”

09.06.2020, 16:40

“Юртимга муносиб фарзанд бўлишга интилиб яшайман”

Ҳамдамов Жавлон Бахтиёр ўғлининг номи бугунги кунда нафақат Сирдарё вилоятида, балки республикамизда ҳам яхшигина таниш. Жавлон Ҳамдамов ёш бўлишига қарамай “Мард ўғлон” Давлат мукофотининг илк совриндорларидан бири ҳисобланади. Бугунги кунда спортнинг “Таэквандо” тури бўйича 16 карра Ўзбекистон, 4 карра Осиё, 3 карра Жаҳон чемпиони бўлган юртдошимиз эришиб келаётган ютуққа ҳавас қилса арзийди.

Жавлон бу ютуқларга ўзининг самарали меҳнати туфайли, билимга чанқоқлиги, тинимсиз ўз устида ишлаши туфайли эришди, десак, муболаға бўлмайди. У 2013 йилдан буён кўплаб мукофотларни қўлга киритди.  Шунингдек, Россия, Украина, Польша, Австрия, Германия каби йирик давлатларнинг ОАВларида ўзининг илмий мақолалари билан иштирок этиб, ғолиб бўлиб келмоқда. Ёш юртдошимизнинг илмий-амалий мақолалари кўплаб чет эл оммавий ахборот нашрларида чоп этилаётганлиги ҳам таҳсинга сазовор. Жавлон республикада ўтказилган “Йил талабаси – 2019” кўрик-танловининг ғолиби ҳамдир.

Жавлон Ҳамдамов O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан ўтказиб келинаётган тадбирларда фаол иштирок этиб, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш борасида қатор суҳбатларда ўз фикр-мулоҳазаларини билдириш баробарида, “Билимли ва салоҳиятли ёшлар келажагимиз пойдевори” каби бир қатор маърузалари билан қатнашиб келаяпти. Ёш партия фаолларини ўзларининг бўш вақтларидан унумли ва самарали фойдаланишларига ўз фикр-мулоҳазалари билан амалий кўмак бериб келмоқда.

Бугун партиянинг дастурида олға сурилган масалалар менинг қарашларим билан ҳамоҳанг эканлигига яна бир карра амин бўлдим. Хусусан, ёшларни спортга жалб этиш, ижтимоий-сиёсий фаол ёшлар сафини кенгайтириш, интеллектуал жиҳатдан салоҳиятли ёшларни тарбиялашга қаратилган тадбирлар,  танловлар мен каби ёшлар учун улкан мақсад ва орзуларини рўёбга чиқаришларида имконият эшикларини очади, - дейди Жавлон Ҳамдамов.

 Тошкент педиатрия институти талабаси, Сирдарё фарзанди Жавлон Ҳамдамовни Германиянинг Мюньхен шаҳрида ўтказиладиган “Педиатрия ва болалар жарроҳлигида инновацион технологиялар” (International Congress "Innovative technologies in pediatrics and children's surgery" - Инновационные технологии в педиатрии и детской хирургии) халқаро конгрессида қатнашиш учун таклиф этишди.

Боиси иқтидорли талаба илмий анжуманга ўзининг “Болалар аллергик касалликларида вакцинациянинг ўзига хос хусусиятлари” (“Особенности вакцинации детей с аллергическими заболеваниями”) мақоласини тақдим этганди. Мақола ташкилий қўмитанинг катта эътирофига сазовор бўлди. Эндиликда тенгдошлари ўртасида катта билим ва салохиятга эга бўлган Жавлон Мюньхенда ўтадиган илмий анжуманда иштирок этиб, маъруза қилади.

Фарзандининг бу ютуғидан чексиз қувонган унинг ота-онаси “Кобальт” автомашинаси совға қилди.

- Мен доим юртимизга муносиб фарзанд бўлишга, ота-онамнинг менга берган ишончини қозониб яшашга интилиб яшайман, - дейди Жавлон Ҳамдамов. - Мен мен учун Ватанимдек азиз, ота-онамдек қадрли инсонларни бир умр улуғлаб яшайман.

 Дилором ЭСОНОВА,

O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати котиби

  • Кўрилди
    688
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Насиба2020-06-09 18:50:53

Гап йук. Вилоятимизга муносиб фарзанд. Доимо мана шундай изланишларининг омадини берсин.Аллохим назаридан куймасин. Шундай фарзанд устирган ота орасига минг рахмат


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+