Қарши шаҳридаги “Тозалик маликаси”да партия бошланғич ташкилоти иш бошлади

12.06.2020, 15:45

Қарши шаҳридаги “Тозалик маликаси”да партия бошланғич ташкилоти иш бошлади

Матлубахон ёшлигидан саранжом-саришталикни хуш кўради. Озодалик бор жойда барака бўлади. 2010 йилда у асос солган Қарши шаҳридаги  “Гунгон” маҳалласидап жойлашган “Тозалик маликаси” МЧЖ фаолияти ҳам айнан тозаликка, орасталикка йўналтирилган. Яъни корхона цехларида 10 хилдаги маҳсулот – хўжалик совуни, идиш-товоқ ювишга мўлжалланган гил, кир ювиш содаси, антисиптик маҳсулотлар тайёрланмоқда.  Тадбиркор Матлубахон Ўтаганова раҳбарлигидаги мазкур корхонада “Гунгон” маҳалласида яшовчи 15 нафар йигит-қиз доимий иш билан банд этилган.

Касбига меҳр қўйган, аҳил ва ҳамжиҳат жамоада қут-баракат бўлади,  дейишади. Матлубахон ана шу аҳиллик ва ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлаш, ишчи-ходимларни бир мақсад йўлида бирлаштиришга аҳд қилди. Жамоада биринчилардан бўлиб, ўзи O'zLiDeP аъзолига қабул қилинди. Яна 6 нафар ходим ҳам мақсадлари муштарак, ғоялари эзгу бўлган бу партия сафига киришди. Шу тариқа мўъжазгина жамоада янги бошланғич партия ташкилоти вужудга келди. 

- Пандемия шароитида аҳолига зарур гигиеник маҳсулотлар таклиф қилаётган бу тадбиркорлик субъектида башланғич партия ташкилоти очилгани бизни жуда қувонтирди, - дейди O'zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси Сирожиддин Одилов. – Зотан, тадбиркорларимизнинг ягона мақсад йўлида бирлашиши нафақат уларнинг бизнеси истиқболини белгилашда балки юрт келажагига дахлдор бўлган салоҳиятли кадрлар захирасини яратишда ҳам муҳим аҳамият  касб этади.

   O'zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    730
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+