Қувасойлик фуқаролар иш билан таъминланмоқда

12.06.2020, 16:05

Қувасойлик фуқаролар иш билан таъминланмоқда

Коронавирус пандемияси туфайли карантин шароитида даромад манбаидан узилиб, вақтинча ишсиз қолган фуқароларни қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш, камбағалликни бартараф этиш, аҳолини қийнаётган энг асосий муаммоларни ҳал этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бу борадаги ишларни амалга оширишда OʼzLiDePдан сайланган депутатлар, партия фаоллари ҳам алоҳида ўрнак кўрсатмоқда.

Халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгашидаги OʼzLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Аъзамжон Қосимов, Бахтиёр Усмонов, Азизбек Қосимовлар ҳам ўзи сайланган ҳудуддаги аҳолининг ишсизлик масаласини ўрганиб чиқиб, хайрли ишга қўл урдилар.

Лашкар сайлов округи депутати Аъзамжон Қосимов ташаббуси билан шаҳар ҳудудидаги ишсиз қолган 20 нафар фуқаролар «Файзли мунис мебеллар» масъулияти чекланган жамиятига иш жойланди.

М.Улуғбек сайлов округи депутати Бахтиёр Усмонов ҳам “HAMKOR GROUP” масъулияти чекланган жамиятига 12 нафар Х.Олимжон ва М.Улуғбек маҳаллалари ҳудудидаги ёшларни иш билан таъминлади. Бундан ташқари, 25 нафар найманлик ёшларга 20 сотихдан ер ажратиб берилишида ташаббус кўрсатди.

А.Навоий сайлов округи депутати Азизбек Қосимов ташаббуси билан ҳудуддаги 10 нафар ёшлар «Водий агро ворд» масъулияти чекланган жамиятида ишли бўлишди.

Партия фаоли, Кенгаш аъзоси Турсунали Ҳомидов ҳам ташаббуси билан чиқиб, ўзи раҳбарлик қилаётган «Заман булдинг» масъулияти чекланган жамиятига 20 нафар ишларни ишга қабул қилди.

Бундай хайрли ишлар партия депутатлари ва электорати бўлган тадбиркор ва фермерлар томонидан давом этмоқда.

Х.АЛИМОВА,

Халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгашидаги

OʼzLiDeP депутатлик гуруҳи ижрочи котиби

 

  • Кўрилди
    683
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+