O‘zLiDeP фаоллари Давлат дастури лойиҳасига ўз таклифларини билдирди

13.01.2018, 13:26

O‘zLiDeP фаоллари Давлат дастури лойиҳасига ўз таклифларини билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 28 декабрдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва теҳнологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасини ишлаб чиқишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармойишига асосан Давлат дастури лойиҳаси жорий йил 10-15 январь кунлари халқ муҳокамасига қўйилди.

Айни кунларда ушбу Давлат дастури лойиҳаси Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари ва уларнинг доимий комиссиялари мажлисларида кенг жамоатчилик, ҳусусан давлат тузилмалари, маҳалла фаоллари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари иштирокида кенг муҳокама қилинмоқда ва натижада Давлат дастури лойиҳасига таклиф ва тавсиялар тақдим этиляпти.

Мазкур муҳокамалар Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг барча тизимида ҳам партия фаоллари, депутатлар, тадбиркор ва фермерлар иштирокида кенг тарзда ўтказилмоқда. Унда Давлат дастури лойиҳасига O‘zLiDeP йўналиши ва ғояларидан келиб чиқиб, аввало аҳоли ва партия электорати манфаатларига хизмат қилувчи қатор таклифлар билдириляпти.  

Куни кеча O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгашида ўтказилган ана шундай қизғин муҳокамалардан бирида Давлат дастур лойиҳасининг Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишининг 3.4 - Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш бандида қайд этилган вазифаларга алоҳида аҳамият қаратилиб, қатор таклифлар илгари сурилди. Хусусан:

- фермер хўжаликлари ва аҳоли томорқаларидаги тупроқ унумдорлигини ошириш, экинларнинг касалланишини олдини олиш ҳамда зараркуранда ҳашаротларга қарши курашиш самарадорлигини ошириш мақсадида ҳар бир шаҳар ва туманларга ўсимликшунослик ва тупроқшунослик илмий-лаборатория марказларини ташкил этиш;

- фермер хўжаликларида етиштиртирилаётган маҳсулотларни сотишда қулайликлар яратиш ва эркин савдони амалга оширишда кўмак бериш;

- фермер хўжаликларини давлат буюртмасидан ташқари 10 фоиз ер майдонида турли қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш хуқуқини амалиётда қўллаш тизимини такомиллаштириш;

- қишлоқ хўжалигини ривожлантириш мақсадида фермер хўжаликлари ишчи - аъзоларини доимий иш ва иш хақи билан таъминлаш механизмини такомиллаштириш шулар жумаласидандир.

Муҳокамаларда қайд этилганидек, ҳар бир худуднинг ўзига ҳослигидан келиб чиққан ҳолда учраётган муаммоларни ҳал этиш, янги иш ўринларини яратиш бўйича лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, аҳолини қийнаётган масалаларни хал қилишда Давлат дастури лойиҳасини кенг халқ муҳокамасига қўйилгани ўз самарасини беради.

А.Отабоев,

O‘zLiDeP Фарғона вилояти

Кенгаши матбуот хизмати ходими

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1678
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+