O‘zLiDeP фаоли ташаббуси билан жиззахлик 10 нафар фуқаро доимий ва 40 нафари мавсумий иш ўрнига эга бўлди

19.06.2020, 14:37

O‘zLiDeP фаоли ташаббуси билан жиззахлик 10 нафар фуқаро доимий ва 40 нафари мавсумий иш ўрнига эга бўлди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, O‘zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов бошчилигида бир гуруҳ депутатлар жорий йилнинг май ойида Шароф Рашидов туманида бўлганида қаровсиз ётган майдонда замонавий иссиқхона ташкил қилиш ва шу аснода янги иш ўринлари яратиш ташаббуси илгари сурилган эди.

Хайрли ташаббуснинг қаноти бўлади, дейишади. Ишчи гуруҳ ташаббусига ёш бўлишига қарамай туманда тадбиркорлик фаолияти билан яхши танилган, O‘zLiDeP фаоли Бобур Муҳаммадиев ўз ҳиссасини қўшди.

Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда 0,5 гектар ер майдони ажратилиб, замонавий иссиқхона қуриш ишлари бошлаб юборилди. Бу бежиз эмас. Чунки, айнан шу ҳудудда бир қанча кўп қаватли уйлар ҳам жойлашган бўлиб, у ерда истиқомат қилаётган фуқаролар иссиқхонада ишлашади.

- Туманимизда ишсизлар сони 6312 нафарни ташкил этади, - дейди туман Аҳоли бандлигини таъминлаш маркази бўлим раҳбари Абдураҳим Омионов. – Ҳозиргача уларнинг 4000  нафардан ортиғи иш билан таъминланди. O‘zLiDeP ташаббуси билан бошланган янги лойиҳа ҳам бу борада бизга қўл келиши табиий. Чунки, айни пайтда бу ерда  10 нафар доимий иш ўринлари яратилиши билан биргаликда, 40 нафарга яқин фуқарони жамоатчилик асосида ҳам ишга жалб этиш имконияти туғилади. Марказимиз томонидан иш билан банд бўлган фуқароларга 750 минг сўм иш ҳақи тўланади. Қолаверса, иш бервчи ҳам уларнинг бажарган взифаларига қараб яна қўшимча иш ҳақи ажратади. Бу эса эҳтиёжманд оилаларнинг реал даромадини ошириш имконини туғдиради.

Айни пайтда туман ҳокимининг қарори билан ажратиб берилган ер майдонида қизғин иш жараёни бошлаб юборилди.

- 1 миллиард сўм атрофидаги лойиҳанинг 450 миллион сўми тижорат банкларидан олинадиган кредит маблағлари бўлса, қолгани ўз сармоямиз ҳисобига амалга оширилмоқда - дейди тадбиркор Бобур Муҳаммадиев. –  Албатта, лойиҳани амалга оширишдан аввал ушбу соҳада фаолият олиб бораётган тадбиркорлар фаолиятини, ички ва ташқи бозорга чиқиш имкониятларини қунт билан ўрганиб чиқдик. Ҳисоб-китоб қилдик. Айни пайтда ўзимиз йўналтирган сармоя ҳисобига ишни бошлаб юбордик.

Диққатга сазовор томони, замонавий иссиқхонанинг барча жиҳозлари маҳаллий тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган бўлиб, сифати хорижникидан қолишмайди. Бу эса лойиҳа таннархининг арзонлашувига сабаб бўлади. Айни пайтда амалга оширилаётган ишлар лойиҳанинг биринчи босқичи бўлиб, аста-секин уни кенгайтириб бориш режалаштирилган. Демак, айни битта лойиҳа сабаб, яна ўнлаб иш ўринлари яратилади.

Саида УМАРАЛИЕВА,

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Матбуот котиби

  • Кўрилди
    586
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+