Аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган масалаларни депутат шу куннинг ўзидаёқ ҳал этмоқда

22.06.2020, 14:32

Аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган масалаларни депутат шу куннинг ўзидаёқ ҳал этмоқда

OʼzLiDeP Қўқон шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзоларидан тузилган Ишчи гуруҳ Қўқон шаҳри ҳудудида аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини яхшилаш, камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этиш борасида секторлар томонидан амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати ўрганилди.

Ишчи гуруҳ аъзолари 38-«Тўхлимерган», 25-«Қипчоқариқ», 39-«Оқ олтин» маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб, маҳалла вакиллари билан мулоқотда бўлдилар.

Қўқон шаҳар Кенгаши депутати А.Ҳайдаров томонидан 38-«Тўхлимерган» маҳалласида фуқаролар билан давра суҳбати ташкил этилди.

Унда маҳаллада сайловчилар ва депутат ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ярада кучайтириш, кам таъминланган оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш ва ҳудудни ободонлаштириш масаласи бўйича сўз борди. Шундан сўнг маҳалла фаоллари томонидан ҳудудни ободонлаштириш бўйича кичик ҳашар ташкил этилиб, ҳудуд янада кўркам қиёфа касб этди.

Халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгашидаги OʼzLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Н.Алиева ташаббуси билан 25-«Қирчоқариқ» МФЙсида фуқаролар билан учрашув ташкил этилди. Учрашувда маҳаллада йиғилиб қолган муаммолар ва уни бартараф этишга қаратилган фикрлар билдирилди. Жумладан, маҳалла ҳудудидан ўтган Оқтепасой афсуски, чиқиндилар билан тўлгани таъкидланди. Айниқса, сойнинг аҳоли хонадонларидан ўтган қисмини тозалашда бир қатор қийинчиликлар юзага келаётгани фуқароларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлди.

Депутат ташаббуси билан сойни шу куннинг ўзидаёқ тозалаш ишларига киришилди, керакли техникалар жалб этилди.

Депутатларнинг бу каби амалий ишлари давом этмоқда.

Ш.ТЎХТАМАТОВ,

OʼzLiDeP Фарғона

вилояти Кенгаши

 матбуот котиби

 

  • Кўрилди
    590
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+