Одамлар ислоҳотлар самарасини бугун ўз ҳаётида кўриши керак

06.07.2020, 16:59

Одамлар ислоҳотлар самарасини бугун ўз ҳаётида кўриши керак

Мамлакатимизда коронавирус пандемияси оқибатларини юмшатиш, ҳозирги шароитда ижтимоий ҳимояга муҳтож, камбағал оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш орқали камбағаллик даражасини камайтириш устувор вазифа қилиб белгиланди. Мазкур йўналишда жойларда   амалга оширилаётган ишларнинг ҳолатини ўрганиш, ушбу масалаларда юзага келаётган масалаларни жойида ҳал этиш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик   палатаси депутатлари ўз сайлов округларида ҳам фаолият олиб бормоқдалар. Хусусан, Навоий вилоятининг олис чўл ҳудудларидан бири бўлган   Конимех туманида бу борада олиб борилаётган ишлар атрофлича   ўрганилди. Бир қанча тадбиркорлар фаолияти билан танишилди, "темир дафтар"га киритилган хонадон эгалари билан суҳбатлар ўтказилди.

Тумандаги 10 минг 207 та оиланинг яшаш шароитлари ўрганиб чиқилиб, жами 974 та эҳтиёжманд оилалар, шундан 806 та камбағал оилалар (3414 нафар оила аъзоси) мавжуд.

Шундан келиб чиқиб, туман сектор раҳбарлари томонидан оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича манзилли режа ишлаб чиқилган бўлиб, ҳозирги кунда туманда ушбу режага асосан жорий йилнинг якунига қадар жами 752 та ёки 93,3 фоиз камбағал оилаларни “Темир дафтар”дан чиқариш бўйича зарурий ишлар олиб борилмоқда.

Туманда камбағалликни қисқартириш, уларни тадбиркорликка жалб этиш ва бандлигини таъминлаш бўйича амалий чоралар кўрилиб, бунинг учун камбағал оилаларнинг 752 таси 350 та тадбиркорлик субъектига бириктирилган.

Таъкидлаш жоиз, бугунги кунгача "Саховат ва кўмак" жамғармаси ҳисобидан 974 нафар ижтимоий химояга муҳтож оилаларга 780,5 млн.сўмлик ҳомийлик ёрдамлари ҳамда кундалик эҳтиёжлари учун зарур бўладиган озиқ-овқат маҳсулотлари бепул етказиб берилган. Буларнинг барчаси аҳоли билан юзма-юз суҳбатлар жарёнида ўз тасдиғини топди ва аҳоли олиб борилаётган ишлардан рози эканлигини кўрсатди.

Яна бир муҳим, жиҳат ҳомийлик ёрдамлари кўрсатилгани билан аҳолини камбағалликдан чиқариб бўлмайди. Бунинг учун уларга доимий даромад манбаига эга бўлишларини таъминлаш зарур. Бу борада ҳам туманда зарурий чоралар кўрилмоқда. Хусусан, бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 273 нафар ишсиз фуқаро жамоатчилик асосида (дезинфекция ишлари, навбатчилик ва бошқа хизматлар) ишга жойлаштирилган.

Шу билан бирга, бугунги кунда туманда 752 оиланининг 398 тасини камбағалликдан чиқариш борасида самарали ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, 72 нафари корхона ва ташкилотлардаги доимий бўш иш ўринларига жойлаштирилган бўлса, 27 нафарига кредит маблағи (283 млн.сўм) ажратилиб, тадбиркорлик фаолиятига жалб қилинган. Бундан ташқари 96 нафарига 96 млн. сўмлик пайвандлаш ускунаси олиб бериш, 17 нафарига 37,4 млн сўмлик иссиқхоналар қуриб бериш, 153 нафарига 459 млн сўмлик тикув машинаси, 15 нафарига 22,5 млн.сўмлик ширинлик ишлаб чиқарувчи печлар олиб бериш орқали ҳамда 18 нафарига 39,6 млн.сўмлик асаларичилик фаолияти ташкил қилиниб, бандлиги таъминланган.

Албатта, буларнинг барчаси мамлакатда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий илоҳотларнинг самарадорлиги таъминлаш, бугунги пандемия шароитида аҳолини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан бор имкониятлар ишга солинаётганини англатади.

 

Ақшагул ТУЛЕГЕНОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати

  • Кўрилди
    141
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+