O’zLiDeP “Ёшлар қаноти” томонидан “Digital City”га экскурсия уюштирилди

07.07.2020, 15:02

O’zLiDeP “Ёшлар қаноти” томонидан “Digital City”га экскурсия уюштирилди

Хасанбой Қосимов андижонлик интилувчан ёшлардан. O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши Ёшлар қаноти гуруҳи раҳбари. Ташаббуслари тошни ёради. Қизқишларига қанот берилса, бас, парвози энг юксак чўққиларга кўтарилишга тайёр. Фаолимизнинг бу галги ташаббусига O’zLiDeP Асака туман Кенгаши Ёшлар қаноти гуруҳининг бир гуруҳ шижоатли йигит-қизлар қўшилдилар. Уларнинг таклифи билан Андижон шаҳри марказида жойлашган “Digital City”, яъни “Рақамли шаҳар”га уюштирилган экскурсия катта таассуротларга бой ўтди.

-Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан амалга оширилган мазкур “шаҳар” лойиҳасининг асосий мақсади ахборот технологиялари ва инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, дастурий маҳсулотлар экспортини йўлга қўйишдан иборат, - дейди O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Элёрбек Ниязов.

 – Бу ерда йил жавомида 20 та лойиҳалар ишлаб чиқилади. Резидентлар сони бир йилда 100 нафар, дастурчилар эса 300 нафарни ташкил қилади. 85 та янги иш ўрни яратилиши билан инновация тараққиёти сари яна-да дадил қадам ташланди.

“Digital City”га экскурсия давомида ёшлар коворкинг маркази, конференц зал, инновацион лабароратория, инновацион ўқув хоналари, бизнес инкубатор, медиа марказ ҳамда киберспорт фаолиятлари билан яқиндан танишдилар. Бу ерда ташкил этилган IT-Академияда 76 нафар тингловчига мўлжалланган 6 та замонавий хона мавжуд бўлиб, уларда келажак бунёдкорлари инновацион технологиялар, Социал медиа маркетинг, График дизайн, Wеб-дастурлаш, Wеб-дизайн, Дигитал маркетинг, Мошен график соҳаларида зарур билимлар оладилар.

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши Ёшлар қаноти томонидан ташкил этилган мазкур экскурсия эртанги кунга улкан умидлар билан қадам қўяётган, юрагида улкан шижоати, қадамида шахди бор йигит-қизларнинг янги-янги ташаббусларига қанот бўлади.

Элёрбек Авулов,

 O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

 Ёшлар қаноти бўлими мудири

  • Кўрилди
    1169
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+