O`zLiDeP депутати кўмагида сайхунободлик 15 нафар ёш ишли бўлди
15.07.2020, 17:03
O`zLiDeP Сайхунобод туман Кенгаши депутати Иномжон Усмонов тумандаги "Бахмалсой" маҳалласининг 15 нафар ишсиз ёшларига кечки экинлар экиш учун 10 гектар ер ажратиб беришга бош-қош бўлди.
Бугунги пандемия даврида аҳолининг меҳнат бандлигини таъминлаш масаласи ҳам долзарб аҳамият касб этмоқда.
Кейинги йилларда давлатимиз раҳбарининг аҳоли ўртасида ишсизлик муаммосини ҳал этишга қаратилган чора-тадбирлари бу борада қатор ижобий натижалар бермоқда. Айниқса, ишсиз ёшларни иш ўринлари билан таъминлашга йўналтирилган ишлар алоҳида аҳкамиятга эга.
Бу ўринда Юртбошимизнинг топшириқларига асосан мутасадди ташкилот вакиллари ҳамкорлигида “Ҳар бир ёшга - бир гектар” лойиҳаси изчил амалга ошириб келинмоқда.
Сайхунобод туман Кенгаши депутати Иномжон Усмонов “Ҳар бир ёшга - бир гектар" лойиҳаси доирасида туман ёшларига 10 гектар ер майдони ажратилишига бош-қош бўлди. Адҳам Юнусалиев, Расул Эргашев, Азиза Халилова, Наримон Назаров каби ёшлар ўзларига ажратилган ерларга тез фурсатда дуккакли ва полиз экинларини экиб парваришлашга киришдилар. Айни кунларда қолган майдонларга ер эгалари томонидан кечки экинлар – турп, шолғом экилмоқда.
- Россияда ишлаб келдим, - дейди Наримон Назаров. - Вақтинчалик ишсиз юргандим. Туман Кенгаши депутати, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Сайхунобод туман Кенгаши раиси биз ёшларга амалий ёрдам кўрсатиб бандлигимизни таъминлади. Ўз меҳнатим билан оила бюджетига ҳисса қўшиш имкониятига эга бўлганимдан хурсандман.
Ҳусанхон Жабборов,
O`zLiDeP Cирдарё вилоят Кенгаши
Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири
Ўхшаш янгиликлар
-
Қўрғонтепада қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан самарали фойдаланиш ҳолати таҳлил қилинди
26.01.2024, 16:22
-
Депутат кўмагида аҳоли хонадонларига ичимлик суви етиб бормоқда
26.01.2024, 11:59
-
Депутатлик эшитуви танқидий-таҳлилий руҳда ўтди
26.01.2024, 11:57
-
Бошқарма бошлиғининг ҳисоботи эшитилди
25.01.2024, 15:32
-
Зоминлик депутатлар туман электр тармоқлари корхонаси раҳбарининг ҳисоботини эшитдилар
23.01.2024, 15:15
Фикрингизни қолдиринг