Наманганда қонун лойиҳалари муҳокама этилди

17.01.2018, 15:47

Наманганда қонун лойиҳалари муҳокама этилди

Президентимиз 2017 йил 12 июлдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палаталари, сиёсий партиялар ва Ўзбекистон экологик ҳаракати вакиллари иштирокида видеоселектор йиғилишдаги “Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши керак” номли маърузасида “...қабул қилинаётган хар бир қонун лойиҳаси сайловчилар, партия электорати, турли табақа ва гуруҳларнинг манфаатлари нуқтаи-назаридан атрофлича муҳокама қилиниши, фракциялар ушбу масалаларда принципиал позициясини намоён этиши шарт” деган фикрни таъкидлаб ўтган эди. Бу эса партиямиз фаолларини янада кўпроқ ишлашга ундамоқда.  Ушбу видеоселектордаги вазифалар ижроси юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзолари, Халқ депутатлари Наманган вилоят ва туман(шаҳар) Кенгашларидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, партия электорати вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ялпи мажлисида биринчи ўқишда концептуал  жиҳатдан қабул қилинган қонун лойиҳаларини иккинчи ўқишга қадар такомиллаштириш мақсадида 4 та қонун лойиҳаси юзасидан таклифлар олиш учун қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси O‘zLiDeP фракцияси ижрочи котиби Отабек Равшанов  муҳокама қилинаётган қонун лойиҳалари мазмуни юзасидан қисқача маъруза қилиб, ҳар бир Қонун лойиҳаси бўйича депутатлар ва партия электорати вакилларининг таклиф-мулоҳазаларини ўрганиш муҳим эканлигини таъкидлади. Жумладан, Суд иш фаолиятини енгиллаштириш ва тадбиркорларни ортиқча сарф-харажатларни кисқартишига хизмат қилувчи “Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинаётгани партиянинг асосий электорати вакиллари учун айни муддао бўлади.

– “Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини қабул қилинаётганлиги давлат харидларини тартибга солиш ва амалиётда мавжуд қарама-қаршиликлар ҳамда эскирган нормаларни бартараф этишда муҳим аҳамиятга эга дейди, – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Иброҳим Ходжиев. – Ушбу қонун лойиҳаси давлат харидлари тизимини очиқ-ошкоралигини таъминлайди ва харид қатнашчиларига қулайлик яратади.

Қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлган муҳокама якунида ҳар бир Қонун лойиҳаси юзасидан тадбир иштирокчиларининг фикр-мулоҳазалари ўрганилиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ялпи мажлисида иккинчи ўқишда кўриб чиқиш таклифи билдирилди.

                                                                  Рустамжон ҲАКИМОВ,

                                                                  O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1502
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+