O’zLiDeP депутати кўмагида икки маҳалланинг электр тармоғи билан боғлиқ муаммоси ҳал этилди

24.08.2020, 14:39

O’zLiDeP депутати кўмагида икки маҳалланинг электр тармоғи билан боғлиқ муаммоси ҳал этилди

Андижон шаҳридаги “Намуна” ва “Уйғуробод” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси электр тармоғидаги узилишлардан чарчаган. Ёзнику амаллаб ўтказишади, аммо ерга аёз тушиши билан барча бирдек безиллайди. Совуқ кучини кўрсатганида, электр қулайликларидан фойдаланишга нима етсин? Бироқ бу қулайлик бўлмаса-чи?

-Охирги бир йилликда тармоқдаги носозлик кучайиб кетди, - дейди “Намуна” МФЙ раиси Муҳаммаджон Қаҳҳоров. -  Бир йилдан бери бормаган мутасаддимиз қолмади ҳисоб. Лекин бири давлат дастурини рўкач қфилса. яна бошқаси “хўп, ҳал қиламиз”дан нарига ўтмайди. Ҳатто совуқнинг изғиринларида иккала маҳалла аҳли вакиллари кўплашиб мутасаддилар остонасида навбат туришди. Баҳоналар билан қайтиб келавердик. Яхшиям. сайловда адашмаган эканмиз. Диёрбек саломат бўлсин, муаммоимизни жуда тез фурсатда ижобий ҳал қилди.

МФЙ раисидан нима сабабли аввалроқ депутатга мурожаат қилмаганлари боисини сўрадик. Очиғини айтди: “Аввал сира депутатлар билан ишламагандик. Бирор муаммони бартараф этишига ишонмасдик-да”!

Қаранг, давр ўзгарди. Чиндан ҳам бугунги депутатнинг кўзлари ёниқ, юрагида мақомига фидойилик бор. Халқ депутатлари Андижон шаҳар кенгаши депутати Диёрбек Абдусаматовга қилинган биргина мурожаатнинг еичими кутиб турмади. андижон вилоят электр тармоқлари корхонасига юборилган депутатлик сўровига жавоб 10 кун муддатни талаб қилмади. ГКТП трансформатор ҳамда 700 метр электр ҳаво тармоғи янгиланди.

Иккита ёндош маҳалладаги 4 минг нафар аҳоли мустаҳкам тармоққа эга бўлди. Энди беҳадик қишни кутиб олиш мумкин!

Зилола РАҲМОНОВА,

O'zLiDeP Андижон вилоят кенгаши

 матбуот котиби

  • Кўрилди
    592
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+