Кўмакка муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатилмоқда

25.08.2020, 14:23

Кўмакка муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатилмоқда
Мустақиллигимизнинг 29 йиллиги арафасида OʼzLiDeP Фарғона вилояти, туман-шаҳар Кенгашлари, депутатлар томонидан турли учрашувлар ташкил этилмоқда. Унда аҳолини қийнаётган муаммолар ўрганилиб, кўмакка муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатилмоқда.

OʼzLiDePдан сайланган Фарғона шаҳар Кенгаши депутати Баҳодиржон Ҳомидов "Ёрмозор" маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, "Ипак йўли" кўчаси 95-уйда яшовчи фуқаро М.Маматова, "Қўрғонтаги кўчаси" 229-уйда яшовчи Ў.Муҳиддинова, 306-а уйда яшовчи Х.Абдуллаевалар ҳолидан хабар олди. Уларга депутат томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Учрашувларда Имом Бухорий кўчаси, 147-а уйда яшовчи фуқаро М.Тўраева уйининг том қисмини ёпишда қийналаётганини айтиб, депутатдан ёрдам сўради. Шу куни мазкур хонадонга депутат томонидан 40 дона шифер олиб берилди. Ҳозирда бу масканда қурилиш ишлари давом этмоқда.
 
photo_2020-08-24_20-09-21.jpg

Бундан ташқари, Фарғона туман "Бой" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги "Жасорат" кўчасининг 510 метр қисми асфальтлаштирилди. Кўчанинг 210 метр қисми Давлат дастури асосида, 300 метр қисми эса ҳомийлар асосида амалга оширилди.

Мазкур ҳомийлик ишларига OʼzLiDePдан сайланган Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши депутати "Гулшан" МФЙ бошланғич партия ташкилоти аъзоси Ҳалимжон Каттабеков ҳам ўзининг беминнат ҳиссасини қўшиб, ташаббускорлар сафида бўлди.

- OʼzLiDePдан сайланган Олтиариқ туман Кенгаши депутати Қобилжон Ҳошимов туманнинг "Жўрак" ва "Сертут" маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисини бир неча йиллардан буён қийнаб келаётган тоза ичимлик суви билан боғлиқ муаммони ўрганди, – дейди партиянинг Олтиариқ туман Кенгаши аппарат раҳбари Ф.Маҳмудов. 
 
photo_2020-08-24_20-09-25.jpg
 
– Депутат томонидан мазкур ҳудуднинг 3500 метрга тоза ичимлик суви тармоғи тортилиши натижасида 540 та хонадоннинг ичимлик суви билан боғлиқ муаммоси ҳал бўлди.

Шунингдек, Олтиариқ туман Кенгаши депутати Қиличбек Аҳмедов "Бўрбонлиқ" маҳалла фуқаролар йиғинидаги ишламай турган суғориш дренажини ишга тушириш учун туман ҳокимига сайловчилар номидан мурожаат қилиб, муаммони ижобий ҳал қилишга енг шимарди. Мазкур муаммо ҳам ижобий ечим топди.

Ш.ТЎХТАМАТОВ,
 
OʼzLiDeP Фарғона вилояти
 
Кенгаши матбуот котиби
  • Кўрилди
    571
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+