O'zLiDeP депутати кўмагида кегейлилик З.Жумабаев тадбиркор бўлди
28.08.2020, 16:36
Кегейлилик Зинатдин Жумабаев анчадан буён тадбиркорлик билан шуғулланишни мақсад қилиб қўйганди. Туман марказидан ер участкасини олиб, у ерда гўзаллик салонини очишни ният қилиб юрганди. Бунинг учун ер билан сармоя масаласи Зинатдинни қийнаб келаётган эди.
Мазкур масаланинг ечими топилишига кўмаклашишни Халқ депутатлари Кегейли туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари Байрам Искендеров зиммасига олди.
Депутат муаммо юзасидан Кегейли туман ҳокимининг биринчи ўринбосари К.Алланиязовга ва тегишли ташкилотларга депутатлик сўровини юборди.
Ноибнинг депутатлик сўрови эътибордан четда қолмади, ёш тадбиркор учун ер ажратилиб берилди ва иморатнинг қурилиш ишлари бошлаб юборилди.
Бундан ташқари Зинатдинга гўзаллик салони учун керакли мебель ускуналарни олишда "Ёшлар келажагимиз" давлат дастури асосида ажратилаётган кредитлар бўйича атрофлича маълумотлар берилди ва банкдан сармоя олиши учун зарур ҳужжатларни тайёрлашга ёрдамлашилди.
Зинатдин Жумабаев депутат кўмагида "Халқ банк" туман филиалидан олган 30 миллион сўмлик маблағига гўзаллик салони очди. Ҳозирги кунда салон ишга туширилиб, 4 нафар ёш иш билан таъминланди.
O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси
Кенгаши матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Қўрғонтепада қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан самарали фойдаланиш ҳолати таҳлил қилинди
26.01.2024, 16:22
-
Депутат кўмагида аҳоли хонадонларига ичимлик суви етиб бормоқда
26.01.2024, 11:59
-
Депутатлик эшитуви танқидий-таҳлилий руҳда ўтди
26.01.2024, 11:57
-
Бошқарма бошлиғининг ҳисоботи эшитилди
25.01.2024, 15:32
-
Зоминлик депутатлар туман электр тармоқлари корхонаси раҳбарининг ҳисоботини эшитдилар
23.01.2024, 15:15
Фикрингизни қолдиринг