Наманганда 137 нафар ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланди

15.09.2020, 15:21

Наманганда 137 нафар ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланди

Бугун O'zLiDeP Наманган вилояти Кенгаши ҳамда Наманган шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда вилоят аҳолиси учун  бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Унда Наманган шаҳар ҳокими Олим Исаев, Олий Мажлис Сенати аъзоси Икромхон Нажмиддинов ва кенг жамоатчилик иштирок этди.

Мазкур ярмаркада вилоятимиздаги мавжуд ҳунармандлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар, корхона ва ташкилотлар кўргазмалари намойиш этилди.

Кўргазмада Наманган шаҳри ҳамда вилоятимиздаги 11 та туманда фаолият кўрсатаётган 300 тага яқин корхона ва ташкилотлар 3815 тадан ортиқ бўш иш ўринлари билан қатнашди. Ярмаркада 700 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этиб,  корхона ва ташкилотлардаги мавжуд иш ўринлари ва ишчи-ходимларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. Ярмарка якунида шаҳарда жойлашган корхона ва ташкилотларга 137 нафар фуқаролар ишга жойланди.

O'zLiDeP Наманган вилояти Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    604
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+