Мубораклик ёшлар очган кооперацияга 18 нафар ишсиз йигит аъзо бўлди

16.09.2020, 17:17

Мубораклик ёшлар очган кооперацияга 18 нафар ишсиз йигит аъзо бўлди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Муборак туман Кенгаши раиси,  O`zLiDeP фаоли Акмал Раҳмонов  бошчилигида хайрли ташаббусга қўл урилди. Туман ёшлари бирлашиб, "Жўрабек, Сардорбек парвози" ишлаб чиқариш кооперациясига асос солишди. Ҳозирги кунда бу  кооперацияга 18 нафар уюшмаган ёш бирлашган ва уларга 30 гектар сувли ер ажратилган. Ёшлар кучи билан 30 гектар ернинг ҳаммасига табиий иқлим шароитига мос донли экин – тариқ экилди.

Ер олган ёшлар ғайрат билан меҳнат қилишмоқда. Хусусан, уларнинг кучи билан экинларни суғориш учун 250 метр масофага бетон лотоклар ётқизилди. 300 метр ариқ тозаланиб, сув чиқиши учун тайёр ҳолга келтирилди.  Сув чиқариш мўлжалланган электр насос ўрнатилди. Насосни ишлатиш учун қарийб бир километрга яқин масофадан бетон устунлар орқали электр симлари тортиб келинди. Бу саъй-ҳаракатларнинг самара беришига ёшлар ишонишмоқда. Бу ишонч эса уларга куч-қувват ва иштиёқ бағишламоқда.

Акмал Раҳмоновнинг айтишига кўра, келгусида бу хайрли ишлар давом эттирилиб, туманнинг бошқа ҳудудларида ҳам  ёшлар иштирокида худди шундай кооперациялар ташкил этилади.

O`zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    578
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+