Депутат саъй-ҳаракати билан Жиззахда 40 та хонадон табиий газ билан таъминланадиган бўлди

17.09.2020, 15:39

Депутат саъй-ҳаракати билан Жиззахда 40 та хонадон  табиий газ билан таъминланадиган бўлди

Куз кириб, салқин кунлар бошланиши билан жойларда қиш мавсумига тайёгарлик мавзуси яна кун тартибидаги долзарб масалага айланди. Айниқса, жорий йил февраль ойидан бери табиий газ таъминотининг йўқлигидан қийналаётган Жиззах шаҳридаги Турон маҳалласи “Умар Хайём” кўчасидаги 40 та хонадонда истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари айниқса ташвишга тушиб қолишди.

Гап шундаки, “Худудгаз Жиззах” МЧЖ ходимлари жорий йилнинг февраль ойида мазкур кўча аҳолиси фойдаланаётган газ қувирлари ҳамда газ тақсимлаш қурилмасининг уланиш нуқтаси ўзгартирилишини маълум қилиб, уни тармоқдан узиб қўйишган эди. Афсуски, яхши ният билан бошланган саъй-ҳаракат ўлда-жўлда қолиб кетиб, аҳоли табиий газ таъминотисиз қолди.

Юзага келган муаммони ҳал қилиш мақсадида турли муассасаларга  қилинган мурожаатлар самара бермагач, аҳоли ўз жонкуярлиги, фаоллиги билан сайловчилар ишончини қозониб улугурган халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутати Абдулазиз Хўжаковга мурожаат қилишди.

Мазкур масалани ўз назоратига олган депутат тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари чиқарди. Айнан унинг елиб-югуриши, талашиб-тортишишлари бежиз кетмади.

Айни пайтда “Ҳудудгаз Жиззах” МЧЖ ходимлари кўчадаги хонадонларни қиш-қировли кунларга қолдирмай газлаштириш мақсадида 220 метрлик газ қувурлари тортиш ишларини бошлаб юборишди. 

- Халқ дарди билан яшайдиган, лафзи ҳалол мана шундай депутатларимиз сафи кўпайишини истардик, - дейди шу кўчада истиқомат қилувчи  Равшан бобо Ғойипов. –  Сайловолди учрашувларида берган барча ваъдаларини бажараётган депутатимиздан аҳоли жуда миннатдор.

Дарҳақиқат эл назарига тушган депутат саъй-ҳаракатлари билан шу кунгача “Шодлик”   маҳалласидаги Боғдон кўчасига ёритиш ускуналари ўрнатилди, Сангзор дарёси бўйидан ўтган сув қувурлари таъмирланди.  А.Ҳазратқулов кўчасидаги 174 метр масофа асфальтланиб, ёритиш ускуналри ўрнатилди.  “Шодлик” маҳалласи билан  шаҳар марказига автобус қатнови йўлга қўйилди.

-  Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳининг 11 нафар аъзоси сайловолди жараёнларида элга берган ваъдаларига амал қилишга ҳаракат қилишмоқда, - дейди партия Жиззах шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Муҳаббат Адилова. - Жорий йилнинг ўтган вақти давомида  улар томонидан жами турли муаммоли масалаларга оид 53 та депутатлик сўровлари чиқарилди.

Эътиборли томони, мурожаатлар бўйича чиқарилган сўровларнинг  24 таси  ижобий хал этилган.   Қолган барча масалалар депутатлар назоратига олинган.

      Нурсултон ҲОСИЛМУРОДОВ,

O`zLiDeP Жиззах шаҳар Кенгаши

ижрочи котиби

  • Кўрилди
    792
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+