Актам Хаитов берунийлик ёшлар билан учрашди

24.09.2020, 15:53

Актам Хаитов берунийлик ёшлар билан учрашди

Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик  палатаси Спикери ўринбосари, O’zLiDeP фракцияси  раҳбари Актам Хаитовнинг Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманидаги учрашувлари ҳақида хабар берган эдик.

Спикер ўринбосари  тумандаги учрашувлари давомида берунийлик фаол ёшлар билан ҳам мулоқот қилди. Учрашувда туман ҳокими, “Ёшлар парламенти” аъзолари,  партиянинг “Ёшлар қаноти” фаоллари ва ОАВ вакиллари иштирок этди. 

Учрашувда мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган эътибор, сўнгги уч йилда барча соҳаларда олиб борилган ўзгариш ва янгиланишлар, "Ёшлар парламенти"га аъзо бўлган ёшларнинг келгуси режалари ва ёшларнинг муаммо ва таклифлари, ёшлар ҳаётига оид масалалар бўйича фикр-мулоҳозалар тингланди.  

Учрашувда Актам Хаитов сўнгги йилларда мамлакатимизда  ёшларнинг  ҳуқуқий  маданиятини юксалтириш, демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш, сиёсий жараёнларда уларнинг фаоллигини оширишга катта эътибор қаратилиб келинаётганлиги, биргина  жорий йилда  "Ёшлар парламенти"нинг ташкил қилиниши ёшлар ҳаётидаги муҳим янгиликлардан бири бўлганлигини аҳолида таъкидлаб ўтди.

Суҳбат ва мулоқотлар чоғида ёшларнинг фикр ва таклифлари тингланиб, ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар олишди.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    291
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+