Депутатлик сўровлари қандай натижаланмоқда?

24.09.2020, 16:15

Депутатлик сўровлари қандай натижаланмоқда?

O’zLiDeP Термиз тумани Кенгаши аъзоларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ботир Мардаев, O’zLiDeP вилоят Кенгаши раиси Алишер Рўзиев ҳамда Термиз тумани Кенгаши депутатлари иштирок этди.

Йиғилишда сўзга чиққан Қонунчилик палатаси депутати Б.Мардаев ҳар бир ходим ўз ишига маъсулият билан ёндашиши кераклиги, бир мақсад, бир ғоя атрофида бирлашган эканмиз аъзоларнинг сонини эмас балки сифати бўлиши кераклигини, қандай муаммо бўлса, биргаликда жипслашиб ҳал қилиш кераклигини таъкидлади.

 Шундан сўнг, туман кенгаши йиғилиши кун тартибига киритилган масала — O’zLiDeP Термиз тумани Кенгашининг 2020 йил 9 ой давомида туман Кенгаши депутатлари томонидан чиқарилган 42 та депутатлик сўровлари тақдири хусусида сўз борди. Улардан 30 тасига жавоб берилган бўлса, қолган 13 таси айни пайтда ижро жараёнида.

Бундан ташқари, таъкидландики, Термиз тумани Кенгашига 2020 йилнинг 9 ойи давомида 14 та мурожаат келиб тушган. Ушбу мурожаатлар депутатлар томонидан ўрганиб чиқилган. Мисол учун, “Дўстлик” маҳалласида яшовчи аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминлашни сўраган. Бу бўйича Термиз тумани Кенгаши депутати У.Омонов депутатлик сўрови чиқариб, 2022 йил давлат дастури асосида таъминлаб берилиши режалаштирилди.

- “Халқобод” маҳалласида яшовчи кам таъминланган фуқаро С.Ачилова ҳам яшаб турган уйининг том қисмини ёпишда моддий кўмак сўраганди, — дейди O’zLiDeP Термиз туман Кенгаши депутати З.Примқулова. — Бунга жавобан фуқарога 6 миллион сўм ҳомийлик ёрдами кўрсатилди.

Бугун туманда 36 та Бошланғич партия ташкилоти мавжуд бўлиб, Термиз тумани аъзолари сони жами 3821 нафарни ташкил этади. Уларнинг бадал тўловлари жорий йилнинг 9 ойи давомида 7 миллион сўмни ташкил қилмоқда.

Йиғилишда партиянинг Сурхондарё вилояти Кенгаши раиси А.Рўзиев туман кенгаши 9 ойлик якуни бўйича йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриши тўғрисида тушинтириб ўтди.

O’zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    247
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+