O'zLiDeP депутати теримда иштирок этаётган яккабоғлик уй бекаларини рағбатлантирди

25.09.2020, 17:32

O'zLiDeP депутати теримда иштирок этаётган яккабоғлик уй бекаларини рағбатлантирди

Ҳар килограмм қўлда терилган пахта учун 1000 сўмдан ҳақ тўланиши уйда ўтирган ишсиз уй бекалари учун катта имкониятдир. Яккабоғ туманидаги “Жамбул” маҳалласида яшовчи 55 нафар уй бекаси ана шу имкониятдан унумли фойдаланган ҳолда оила бюджетига қўшимча даромад ишлаб топишмоқда. Ана шу теримчи уй бекаларининг 20 нафари “Темир дафтар”га киритилган кам таъминланган оила аъзоларидир.

O'zLiDeP депутати Наргиза Саломова яқинда далада жавлон ураётган ана шу уй бекаларидан ҳол-аҳвол сўради, яратилган меҳнат шароитлари билан қизиқди. Энг илғор теримчи аёлларга қимматбаҳо совғалар туҳфа қилди.

- Кунига 150-160 килограммдан пахта тераяпман, - дейди Инобат Холлиева. – Бу кунига 150 минг сўм, 10 кунда 1,5 миллион сўм даромад оиламиз бюджетига қўшилади, дегани. Мавсум сўнггигача камида 8-10 миллион сўм атрофида даромад қилишни кўзлаяпман.

Теримчи Озода Абдуллаева, Шоҳида Бобожонова ва Нигора Ўринова каби хотин-қизлар ҳам ўз меҳнати ортида яхшигина даромад топишмоқда.

- Оиласи, рўзғори камолини ўйлаб, ўз хохиш-иродаси билан пахта тераётган бу уй бекалари орасидан Нигора Ўринова менга мурожаат қилиб, тадбиркорликка қизиқишини айтди, - дейди O'zLiDeP депутати Наргиза Саломова. – Ишсиз, қўлида ҳунари йўқ бу қизни ўз ҳомийлигимга олдим. Уни ўзимнинг “Сетора Имкон Плюс” нодавлат таълим муассасамда ўқишини таъминлаб, тадбиркор бўлиши учун имконият яратаман ва иш билан таъминлайман.

O'zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    817
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+