Пандемия шароитида ҳам тадбиркорларга кенг имкониятлар яратилмоқда!

26.09.2020, 13:32

Пандемия шароитида ҳам тадбиркорларга кенг  имкониятлар яратилмоқда!

Коронавирус пандемияси даврида иқтисодий ўсиш ва инвестициявий фаолликни рағбатлантириш, ишлаб чиқариш суръатларини тиклаш, аҳоли бандлигини ошириш, даромадларини кўпайтириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб қувватлаш мақсадида Президентимиз томонидан бир қанча фармон ва қарорлар ишлаб чиқилиб, уларнинг ижроси таъминланмоқда.

Бутун халқимиз, шулар қаторида биз тадбиркорлар ҳам йил бошида яхши ниятлар қилиб, ўз олдимизга катта мақсадлар қўйган эдик. Афсуски, юртимизга кириб келган коронавирус касаллиги ҳамма режаларни ўзгартириб юборди. Давлатимиз ушбу вирусни жиловлаш, тарқалишининг олдини олиш учун карантин чораларини қўллашга мажбур бўлди.

Ўшанда ҳамма қатори бизда ҳам “Энди ишлаб чиқаришимиз, буюртмаларимиз нима бўлади, солиқларни қандай тўлаймиз” деган хавотирлар бўлди. Лекин, тез орада Президентимиз пандемиянинг иқтисодиётга таъсирини юмшатиш, тадбиркорлик субъектларини қўллаб қувватлаш бўйича фармон чиқарди. Унга биноан тадбиркорларга қатор солиқ имтиёзлари берилди, кўплаб тўловлар муддати кечиктирилди.

Умуман, март ойидан бери давлатимиз раҳбарининг карантин шароитида тадбиркорларга қўллаб қувватлашга доир 7 фармони қабул қилинди. Улар асосида макроиқтисодий барқарорликни, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш, ташқи иқтисодий фаолиятни рағбатлантириш, аҳолини самарали ижтимоий қўллаб-қувватлаш, мамлакат аҳолиси даромадлари кескин пасайиб кетишининг олдини олиш учун барча чоралар кўрилди.

Бундан ташқари, Президентимиз раислигида коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирозга қарши курашиш масалалари бўйича бир нечта видеоселектор йиғилиш ўтказилди. Уларда давлатимиз раҳбари пандемиядан кучли бўлиб чиқишнинг бирдан бир йўли кичик бизнес ва тадбиркорликка қулай шароит яратиш эканини бир неча бор таъкидлади.

Бу ҳақиқатдан ҳам ҳаётда ўз натижасини кўрсатмоқда. Масалан, ўзимизнинг Наманган вилояти мисолида айтсам, карантин пайтида бир неча корхоналарнинг аксариятлари тўхтаб қолган эди. Фақат озиқ-овқат дўконлари ва супермаркетлар каби бир нечта субъектлар ишлади, холос.

Президентимизнинг фармонига мувофиқ, май ойидан корхоналар фаолияти босқичма босқич тиклана бошлади. Карантин пайтида даромад бўлмагани учун давлат томонидан оборотга пул ҳам берилди. Натижада катта ва кичик корхоналар қайта ишга тушди, минглаб одамлар яна ўз ишларига қайтди.

Бундан ташқари, вилоятимиз ҳокимлигининг кўмаги билан  янги лойиҳа асосида цех ва корхоналар ишга туширилиб, мингта янги иш ўринлари очилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 8 июндаги қароридан сўнг, ўтган икки ойда 67 та фаолият тури бўйича икки мингдан ортиқ фуқаролар бандлиги таъминланди.

Бундай кенг кўламли чора тадбирлар тадбиркорликни қўллаб қувватлашга, иш жойларини сақлаб қолиш билан бирга қўшимча бандлик ва бюджет тушумларини таъминлашга ҳам хизмат қилаяпти.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси фаоллари тадбиркор ва фермерлар доимий мулоқотда. Улар ҳозирги шароитдаги янгиликларни тушунтириш билан биргаликда, мавжуд муаммоларни тезкор тартибда ҳал этишда ҳам амалий ёрдам кўрсатиб келмоқда.

Сардор РАХМОНОВ,

Халқ депутатлари Наманган вилоят Кегашидаги

 O’zLiDeP Депутатлик гуруҳи аъзоси

  • Кўрилди
    989
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+