Партия сафидаги ҳар бир ёшнинг истак-ўйларини амалга оширишга ҳаракат қиламиз

26.09.2020, 13:37

Партия сафидаги ҳар бир ёшнинг истак-ўйларини амалга оширишга ҳаракат қиламиз

Сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари ташаббуси ва раҳнамолигида ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Ёшлар бандлигини таъминлаш, билим олишлари, санъат, спорт, адабиёт, тадбиркорлик билан шуғулланишлари, бир сўз билан айтганда, олдиларига қўйган мақсадларига етишишлари учун барча шарт-шароитлар яратилаётгани кўз ўнгимизда намоён.

O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши Ёшлар қаноти ҳам ўз атрофига 19 346 нафар билимли, салоҳиятли, интилувчан ва ташаббускор йигит-қизларни бирлаштирган. Бу кўрсаткич жорий йилнинг айни кунига қадар партия кадрлар  захирасининг 39,2 фоизни айнан ёшлар ташкил этяпти, деганидир.

Бугунги куннинг энг муҳим вазифаларидан бири ёшлар орасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш, уларнинг инновацион лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва амалий ёрдам кўрсатиш билан уларнинг бандлик даражасини оширишга кўмаклашишдан иборат.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис ҳузурида ташкил этилган “Ёшлар парламенти” аъзолари орасида 3 нафар фаолларимизнинг борлиги, албатта, кишини кувонтиради. Уларнинг шижоатларига ҳавас қилса арзийди. Илғор фикрлари билан жаҳон минбарларига ошиқаётган йигит-қизлар ёнгинамизда эканлигидан фахрланамиз.

Олдимизда турган долзарб вазифалардан яна бири, бир неча йиллар давомида  ўз самарадорлигини исботлаган ва  ёшлар ўртасида оммалашиб улгурган истиқболли лойиҳалар - “Диплом билан бизнесга”, “Ёш фермер” каби республика кўрик-танловларини янги форматда янада жонлантиришдир. Бундай кўрик-танловлар давомида улар тенгдошлари билан мулоқотда бўлибгина қолмай, тадбиркорлар билан узвий фаолият олиб борадиган банк, солиқ, молия каби қатор ҳамкор ташкилотлар билан ҳам бевосита алоқада бўлиш имконияти яратилади.

Ютуқларимиз билан чегараланиб қолмаслигимиз керак. Энди фидойилик билан ишлаш вақти келди. “Ёшлар  қаноти”  гуруҳлари  фаолиятини  янада жонлантириш  ва  ёшларнинг  партия  фаолиятидаги  иштирокини рағбатлантириш борасида тизимли режа, “Ёшлар  қаноти”  фаолиятини  янада  такомиллаштириш бўйича  эса Йўл  харитасини  ишлаб чиқдик.

 Йўл  харитадаги вазифаларни  самарали  амалга  ошириш  мақсадида  партия “Ёшлар  қаноти”  вилоят Жамоатчилик Кенгаши ташкил этилди. Эндиликда бу жамаотчилик Кенгашлари туман шаҳарларда ҳам ташкил қилинади. Ўйлаймизки, мазкур тузилма аъзолари ўз олдига қўйган вазифаларни сидқидилдан адо этиб, партия сафидаги ҳар бир ёшнинг истак-ўйларини амалга оширишда камарбаста бўладилар.

Омонбой Сабуров, 

O`zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши 

раисининг Ёшлар масалалари бўйича

ўринбосари,  O`zLiDeP Урганч шаҳар

Кенгаши депутати

  • Кўрилди
    517
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+