Депутатлар ўқитувчи ва мураббийларни касб байрами билан қутлади

29.09.2020, 16:46

Депутатлар ўқитувчи ва мураббийларни касб байрами билан қутлади

Маърифатпарвар бобомиз Беҳбудий таъкидлаганидек, “Агар дунё иморатлари ичида энг улуғи мактаб бўлса, касблар ичида энг шарафлиси ўқитувчилик ва мураббийликдир”. Шу маънода, ўғил-қизларимизга илму маърифат, касб-ҳунар сирларини ўргатувчи, одамийликдан дарс берувчи устоз ҳамда мураббийларни ҳар қанча эъзозласак, эҳтиром кўрсатсак, шунча кам.

Айниқса, бугунги мураккаб вазиятда ҳам, кунни тунга улаб, ёш авлодни илм-маърифатли қилишда, она юртимизга ва умумбашарий қадриятларимизга юксак ҳурмат ҳамда муҳаббат руҳида тарбиялашда, дунё тамаддунига муносиб ҳисса қўшган буюк аждодларимизга муносиб ворислар этиб камол топтиришда ўқитувчи ва мураббийларнинг зиммасидаги масъулият янада ортмоқда. Ана шундай шарафли вазифани зиммасига олган фидойилар эса ҳақли равишда халқимизнинг ҳурмат-эътиборидадир!

Зеро, устозсиз ҳеч нарсага эришиб бўлмайди. Чунки дунёда устознинг меҳнатидан оғир меҳнат йўқ. Ҳеч нарсани билмайдиган ёш болага ўқиш-ёзишни ўргатгунча чекиладиган машаққатни гапирмасак ҳам бўлади.

1 октябрь - “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан Халқ депутатлари Маҳаллий Кенгаши депутатлари Олимхон Бабаханов ва Ғиёсиддин Бабахановлар ташаббуси билан Наманган шаҳридаги 15-сонли, 46-сонли ва 29-сонли умумий ўрта таълим мактабларида бўлишди. Машаққатли аммо шарафли касб эгалари бўлган устоз ва мураббийлар билан карантин талабларига риоя қилган ҳолда учрашувлар ўтказилиб, кўз нури ва қалб қўрини, бутун онгли ҳаётини ёш авлодга билим ва тарбия беришга бағишлаган, Ватанимиз эртанги кунининг пойдеворини яратаётган бу инсонларнинг олижаноб меҳнатига таҳсинлар айтилди.

Учрашув якунида бир гуруҳ ўқитувчиларга депутатларнинг байрам совғалари топширилди.

Юлдуз Юлдашева,

O'zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    957
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+