Депутат аҳолининг 20 дан ортиқ мурожаатини жойида ҳал қилди

29.10.2020, 10:20

Депутат аҳолининг 20 дан ортиқ мурожаатини  жойида ҳал қилди

O'zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши ташаббуси билан ташкиллаштирилган мазкур учрашувда Шароф Рашидов туманидаги олтита маҳалла фуқаролар йиғинлари вакиллари иштирок этди. Дастлаб 26-Хайробод сайлов округидан сайланган Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати  Элёр Тўрақуловнинг  сайловчилар  жорий йил 9 ойлик фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи тингланди.  

Таъкидланганидек, ишчи гуруҳ аъзолари  “Хайробод”, “Шариллоқ”, Қораёнтоқ”,”Бобур” “Туёқли”, “Файзиобод ”МФЙ фаоллари билан жойларга чиқиб, аҳолини қийнаётган, безовта қилаётган муаммоларини ўрганилмоқда. Муаммолар ечимига депутатлик ваколати доирасида ечим топиш мақсадида ижро ҳокимияти органларига депутатлик сўровлари юборилиб,  ижобий ҳал этилмоқда.

Мисол учун “Хайробод” МФЙдаги “Боғистон” кўчасининг 500 метрига шағал қоришмаси ҳашар йўли билан тўшалди.

“Файзиобод” маҳала фуқаролар йиғинининг таъмирталаб бўлган янги биноси қайта таъмирланиб берилишида амалий ёрдам кўрсатилди.

“Файзиобод” МФЙ раиси ва фуқаролари томонидан “Сайҳон”, “Қудуқча”, “Такали” сойларидан оқиб келаётган катта ҳажмдаги сувларни Жиззах сув омборига йўналтириш учун Қудуқча даҳасида узунлиги 600 метр бўлган селга қарши зовур мавжуд бўлиб, баҳор фаслида ёғингарчилик туфайли зовур лойқа сув билан тўлиб, атрофдаги хонадонларга сел келиш хавфини туғдираётганлиги сабабли, зовурни тозалашда амалий ёрдам сўрашган эди.

Ушбу масала юзасидан мутассадди ташкилотларга депутатлик сўровларини қайта қайта юборишимиз ва доимий равишда ўз назоратимизга олишимиз натижасида қайд этиб ўтилган масала ўз ечимини топди.

Шунингдек, маҳалла аҳолисини қийнаб келаётган ичимлик суви, табиий газ, электр энергия ва ички йўлларни таъмирлаш ишлари бўйича, жойлардаги маҳалла фуқаролар йиғини раисларининг берган талаб ва таклифларига асосан 2021 йилнинг манзилли Дастурига киритиш бўйича тегишли ташкилот раҳбарларига депутатлик сўровлари юборилди.

- Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашида 27 нафар O'zLiDeP дупутатлик гуруҳи аъзолари фаолият олиб бормоқда. Айни кунларда жойларда барча санитария қоидаларига амал қилган ҳолда ташкил этилаётган депутатларнинг сайловчилар билан учрашувларида нафақат уларнинг ҳисоботлари тингланмоқда, балки аҳоли томонидан қилинаётган мурожаатлар ҳам муҳокама қилинмоқда. Қувонарлиси уларнинг кўпчилиги шу жойнинг ўзида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўз ечимини топмоқда, - дейди O'zLiDeP Жиззах вилоят Кенгашининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўлими мудири Акбар  Якубов.

Дарҳақиқат, учрашув давомида аҳоли томонидан 20 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди. Ичимлик суви, табиий газ ва электр энергияси таъминотидаги мавжуд муаммоли масалалардан ташқари, ногиронлик нафақаси таъминоти, уй-жой кадастри ва бошқа масалалар юзасидан келиб тушган мурожаатларнинг аксар қисми ишчи гуруҳ аъзолари томонидан шу жойнинг ўзида ҳам қилинди.

Фарҳод МАМАТҚУЛОВ,

O'zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Сиёсий таълим маркази раҳбари

  • Кўрилди
    695
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+