O'zLiDeP депутати ишсиз аёлларга маҳорат дарси ўтказди

30.10.2020, 15:11

O'zLiDeP депутати ишсиз аёлларга маҳорат дарси ўтказди

O'zLiDeP Бухоро вилояти Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан Ғиждувон туманидаги “Ғиждувон Машҳураси” хусусий корхонасида  хотин-қизлар бандлигини таъминлашга қаратилган тадбир бўлиб ўтди.

Унда O'zLiDeP туман Кенгаши депутати, тадбиркор Замира Сафарова ўз бизнесини йўлга қўйиш истагида бўлган хотин-қизларга маҳорат дарси ўтди.

“Ғиждувон Машҳураси” хусусий корхонаси 2004 йилда ташкил топган. Корхона раҳбари  Замира Сафарова дастлаб 2 нафар ишчи билан миллий таомлар пишириш ва тикувчилик йўналишларида фаолиятни бошлаган. Айни пайтдаги ўқув курслари 15 тадан ортган.

Моҳир тадбиркор ва депутат 2007 йилда автомобил ҳайдовчилигини ўргатиш, 2011 йилда эса трикотаж маҳсулотларидан тайёр кийим-кечаклар тайёрлашни йўлга қўйди. Айни пайтда 80га яқин ишчи-ходимлар фаолият кўрсатаётган корхонада қурилиш, пардоз материали бўлмиш сифатли мрамирлар ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилган. Бу маҳсулотлар Туркманистонга экспорт қилинмоқда.

Тадбир ташкилотчилари тадбиркорнинг фаолияти билан яқиндан танишиб, келгусидаги ишларида ҳам омадлар тилашди.

O'zLiDeP Бухоро вилояти Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    653
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+