O‘zLiDeP вакиллари Фарғонада тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан танишди

30.10.2020, 15:13

O‘zLiDeP вакиллари Фарғонада тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан танишди

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси вакиллари ва депутатлар Фарғонада бўлиб, тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан яқиндан танишди.

Меҳмонлар дастлаб Қўқон эркин иқтисодий зонаси раҳбарияти билан амалга оширилаётган ишлар,  режалаштирилган лойиҳалар ва партия билан ҳамкорликни кучайтириш, тадбиркорлар муаммоларини биргаликда ҳал этиш бўйича музокара- суҳбат олиб боришди.

Сўнгра бу ерда самарали фаолиятни йўлга қўйган "Kokand bicycles" МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишилди. Корхона раҳбари Муҳсинжон Абдураҳимов ишлаб чиқариш қувватлари, истиқболдаги режалари ҳақида партия вакиллари билан ўртоқлашди.

- Корхонамиз фаолиятини йўлга қўйганига 10 йилдан зиёдроқ вақт бўлди. Ўтган давр мобайнида ходимларимиз сафи 100 нафардан ошди. Касаначилик асосида ҳам қўшимча одамларни иш билан таъминлаяпмиз. Бизда велосипедлар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқарилади. Ҳозирда тайёрлаётган маҳсулотларимиз 50 турдан зиёдроқ велосипедларни ташкил қилади. 80 фоиз хом-ашёни маҳаллийлаштирганмиз. Велосипедларимизни ички бозорларга сотамиз ва қўшни давлатларга экспорт қиламиз. Яқин келажакда ходимларимиз сафини бир неча баробарга ошириш, элекрт велосипедлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни мақсад қилганмиз,  - дейди тадбиркор М.Абдураҳимов.

Шунингдек, O‘zLiDeP Риштон туман Кенгаши томонидан амалга оширилаётган ишлар, партия томонидан тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ташаббуслар билан ҳам танишилди.

Туманнинг Дутур қишлоғида истиқомат қилувчи «Хокимназар анор боғи»  фермер хўжалиги раҳбари Боқижон Эргашевнинг мурожаати тингланди.

Фермер туманда мўйначиликни ривожлантиришни мақсад қилган. Бунинг учун 50 млн.сўм миқдорида банкдан кредит олишда амалий ёрдам зарурлигини билдирди.

Мазкур мурожаат бўйича туманнинг 1-сектор дастурига киритилди ва бу лойиҳа учун тумандаги Агробанк ва Ҳалқбанклари бириктирилди.

Шу куни Риштон туманидаги тадбиркор Зуфаржон Солиевнинг фаолияти ўрганилди ва амалий ҳамкорлик йўлга қўйилди. Ушбу «Боғистон» МЧЖ қошида бошланғич партия ташкилоти очилиб 10 нафар ишчи ходимлар партия сафига қабул қилинди.

  • Кўрилди
    531
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+