Хивадаги тадбиркорлик субъектларида пресс-тур ташкил қилинди

30.10.2020, 15:45

Хивадаги тадбиркорлик субъектларида пресс-тур ташкил қилинди

O’zLiDeP Хоразм вилояти Кенгаши вакиллари Хива туманида бўлиб, бир қатор тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликлари фаолияти билан танишди.

Илк манзил  “Khiva Silk Fabric” маъсулияти чекланган жамияти бўлди. Кластер усулига асосланган корхона йилига 140 тоннадан зиёд қуруқ пиллани қайта ишлаш қувватига эга. Бу ерда 110 киши, асосан аёллар иш билан таъминланган. Эътиборлиси, корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар хорижий давлатларга экспорт қилинаётир.

Шунингдек, корхонада қўлда гилам тўқиш фаолияти ҳам йўлга қўйилган бўлиб, 20 та ипакдан гилам тўқиш дастгоҳларида 30 нафар гилам тўқувчи аёллар бандлиги таъминланган.

Партия вакиллари экспортни жонлантириш, корхона маҳсулотларининг жаҳон бозорида муносиб ўрин эгаллаши учун ҳорижий ҳамкорларни, инвесторларни жалб қилиш, корхона фаолиятини кенгайтириш бўйича ўз таклиф ва тавсияларини билдирдилар.

Шундан сўнг партия вакиллари Хива тумани Чинобод қишлоғида жойлашган “Хоразм балиқ саноат агро” МЧЖга қарашли балиқ консерва заводида ҳам бўлишди.

         Завод 2017 йил Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан ташкил этилган. 2018 йилда Хитой давлатидан маҳсус балиқ консервалаш ва қадоқлаш учун ускуналар олиб келинган. Йилига 500 тонна балиқни қайта ишлаш қувватига эга завод ўтган йили қўшни Туркманистон давлатига ўз маҳсулотларини экспорт қилишга эришган. Заводга қарашли 105 гектар майдонни эгаллаган табиий кўлда 1000 тоннага яқин балиқлар етиштирилади. Завод қошида балиқлар учун омуҳта ем ишлаб чиқариш цеҳи ҳам ташкил этилган. Соатига 3 тонна ем ишлаб чиқариш қувватига эга бу цех нафақат завод кўлида етиштирилаётган балиқларини балки, водий ва воҳамиздаги балиқчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларини ҳам омухта ем билан таъминламоқда.   

“KHORROT” номи билан танилаётган балиқ консервалари Урганч шаҳридаги фирма дўконида аҳолига ва ички бозорга етказиб берилмоқда.    

-Экспорт салоҳиятимизни кенгайтириш мақсадида қўшни давлатлар билан музокаралар олиб бораяпмиз. Келгусида фаолиятимизни янада кенгайтириб, янги иш ўринлари ташкил этиш, қишлоғимиздаги “Ёшлар”, “Аёллар дафтари”га киритилган ишсиз хотин-қизларни иш билан таъминлаш, бошқа вилоятларда ҳам фирма дўконларимизни очишни режалаштирганмиз,-дейди завод иш бошқарувчиси Равшан Ибрагимов. 

Партия вакиллар завод ишчи ходимлар билан мулоқотда партиянинг ғоялари ва мақсадларини тушунтириб ўтдилар. Мулоқот якунида ушбу заводда бошланғич партия ташкилоти тузилиб, 23 нафарга яқин ишчи ходимлари партия аъзолигига қабул қилинди. Заводнинг илғор ишчиси Райхон Эрназарова БПТ раиси этиб сайланди.

Партия вакиллари “Хива қоракўл фермер хўжалиги” фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар.

Фермер хўжалигининг асосий фаолияти  балиқчиликни ташкил қилади. Аммо, шу билан чекланиб қолмаган кўп тармоқли бу фермер хўжалиги,  ички туризмни ривожлантириш учун ҳам мўжазгина сайёҳлик манзили ташкил этган. Бу ерда 35 ўринга  мўлжалланган шинамгина меҳмонхоналарда дам олиш билан бирга коракўлдан балиқ тутиб мароқли хордиқ олиш ҳам мумкин.

Келгусида бу масканда Хива шаҳрининг тарихий обидалар макети ҳам қад ростлайди. Шунингдек бу ерга ҳорижий сайёҳларни жалб қилиш, уларга воҳамизнинг экотуристик салоҳиятини намойиш қилиш каби режаларни амалга оширишга тараддут кўрилмоқда.     

Дилшод Ғафуров,  

O’zLiDeP  Хоразм вилоят

Кенгаши бўлим мудири

 

  • Кўрилди
    972
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+